ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

 

Э. Х. 2018 йил март ойидан “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси”нинг асфальтбетон заводи бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, ўзига олдиндан таниш бўлган “Halimovs Way” МЧЖ раҳбари А. Ҳ. билан ўзининг моддий жавобгарлигига ишониб топширилган корхонага тегишли табиий газ маҳсулотини растрата йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган.

https://t.me/muqaddas_burch_gazeta

2021 йил июль ойида “Halimovs Way” МЧЖга тегишли битумли эмульсия маҳсулоти ишлаб чиқариш цехининг газ тармоғини ўзи раҳбарлик қилиб келаётган асфальтбетон заводининг табиий газ тармоғига ноқонуний равишда улаб бериб, 2021 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг июнь ойига қадар жами 109 983,47 минг сўмлик табиий газ маҳсулотини “Halimovs Way” МЧЖ томонидан битумли эмульсия маҳсулоти ишлаб чиқариш учун ноқонуний сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилган. Шу йўл билан “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси”нинг манфаатларига кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Айбланувчи Э. Х. содир этган жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши, айбланувчи бугунги кунда содир қилган жинояти бўйича айбига иқрорлик билдириб, етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қоплаб берилганлиги, доимий иш ва яшаш жойига эга эканлиги, ижтимоий хавфли эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.

Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг тегишли моддаларига асосан, мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи Э. Х.га нисбатан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Аббос БАҲОДИРОВ,

Навоий вилояти ТП терговчиси лавозимида иш ўрганувчи.

Асқар ТИЛАЕВ,

Навоий вилояти ТХТБ ХПГ катта

инспектори, катта лейтенант.

 




Report Page