ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, СИЗНИ “ЧУВ” ТУШИРИБ КЕТИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, СИЗНИ “ЧУВ” ТУШИРИБ КЕТИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!


https://t.me/Olmaliq_shahri


 

Фириб йўли билан одамларнинг ишончига кириб, уларни алдаб кетаётган одамлар ҳақида охирги вақтларда кўп гапириляпти, кўп эшитиляпти. Минг афсуски, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали одамлар огоҳликка чақирилишига қарамай, фирибгарларга чув тушиб қолаётган фуқароларимиз учраб турибди. Шу ўринда савол туғилади, аслида фирибгарга алданаётганлар кўпроқ айбдорми ёхуд ишонч орқали одамларни чув тушираётган фирибгарми?

Буни биргина Шоҳида Аллаева (исм-шарифлар ўзгартирилган) мисолида кўришимиз мумкин.

1985 йилда Оҳангарон туманида туғилган Ш.Аллаева муқаддам, яъни 2016 йил Оҳангарон туман суди, худди шу йилнинг ноябр ойида эса Олмалиқ шаҳар суди, 2017 йил Паркент тумани суди ҳамда худди шу йили ноябрь ойида эса ЖИБ Ангрен шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-227-моддалари билан судланган бўлишига қарамай, ўзига тегишли хулоса чиқармаган кўринади. Акс ҳолда яна жиноят йўлига кириб, ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, фирибгарлик жиноятини содир этмаган бўлар эди.

Шоҳида озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётган бўлишига қарамасдан, ўз “касб”ини яна давом эттирди. Қасддан алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан шаҳримиздаги бир қанча фуқароларга моддий ва маънавий зарар етказди.

У Дилора Қаюмовага ўзини “Nurizam Servis” МЧЖда кредит тўловларини йиғувчи вазифасида ишлашини айтади ва Дилорадан кредит эвазига маиший техника воситасини олиб беришини илтимос қилади. Унинг алдовларига ишонган Д.Қаюмова 2019 йилнинг 11 октябрь куни Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Credit Asia” МЧЖ Олмалиқ филиали маиший техника воситалари дўконидан шартнома асосида, 12 ой муддатга нархи 4.854,302 сўмлик 1 дона “Acer FA 075” русумли ноутбук компьютерини Шоҳидага олиб беради. Бош тўловини ўзи тўлаган Шоҳида компьютерни олиб, шахси ҳозирча терговга номаълум бўлган шахсга пуллаб юборди. Шартномада кўрсатилган муддатда кредит тўловларини ҳам тўламади.

Нафси ҳакалак отган Шоҳида қинғир ишларини давом эттириб, яна бир қанча аёллар номига “Credit Asia” МЧЖдан кредит ҳисобига маиший техника воситаларини олиб, пуллаб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Жумладан, Дилноза Пардаева номига 12 ой муддатга нархи 7.593,986 сўмлик 1 дона “Samsung RT-32” русумли музлаткич ва 2.410,076 сўмлик 1 дона “Daewoo L-32” русумли телевизор каби умумий нархи 9.999,100 (тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг бир юз) сўмлик маиший техника воситалари;

Гулида Умирова номига шартнома асосида 12 ой муддатга нархи 892,822 сўмлик 1 дона “iFound T535” русумли видеокузатув мосламаси, нархи 7.720,086 сўмлик 1 дона “LG 49 LK” русумли телевизор, умумий нархи 877.771 сўмлик 2 дона “UzDejitel” модуль картаси каби умумий нархи 9.490,679 (тўққиз миллион тўрт юз тўқсон минг олти юз етмиш тўққиз) сўмлик маиший техника воситаларини кредит ҳисобига олиб, тўловини тўламайди.

Ҳаромдан ҳазар қилмаган, жазодан ҳам қўрқмаган Шоҳида бу сафар мижозларини “Tehno-Park” маиший техника воситалари дўконига бошлаб боради. Шоҳида Шоира Акбарова номига “Tehno-Park” маиший техника воситалари дўконидан нархи 4.596, 800 сўмлик 1 дона “Асус” русумли ноутбук, 6.783,000 сўмлик 1 дона LG русумли кир ювиш машинаси ва 4.586.600 сўмлик 1 дона “Artel 43|90” русумли телевизор, жами 15.966,400 (ўн беш миллион тўққиз юз олтмиш олти минг тўрт юз) сўмлик маиший техника воситалари;

 Гуля Унарова номига 4.586,600 сўмлик 1 дона “Artel 43|90” русумли телевизор, 1.679,600 сўмлик 1 дона “Artel ТЕ 60” русумли кир ювиш машинаси ва 1.744,200 сўмлик 1 дона “Samsung SC-5376” русумли чангютгич каби умумий нархи 8.010,400 (саккиз миллион ўн минг тўрт юз) сўмлик маиший техника воситалари;

 “Nurizam Servis” МЧЖнинг маиший техника воситалари дўконидан Нозима Туропова номига 2.380.000 сўмлик, 1 (бир) дона “Artel” русумли 8 кг ҳажмли кир ювиш машинаси, 7.980.000 сўмлик 1 (бир) дона “LG” русумли рангли телевизор, 1.400.000 сўмлик “Samsung” русумли микро тўлқинли печ, жами 11.176,000 (ўн бир миллион бир юз етмиш олти минг) сўмлик маиший техника воситалари;

 Ўғилой Муллажонова номига 4.26,000 сўмлик 1 дона “Бирюса” русумли музлаткич, 4.620,000 сўмлик 1 дона “Acer FA 075” русумли ноутбук компюьтери, 4.620,000 сўмлик 1 дона “Samsung” русумли 6 кг ҳажмли кир ювиш машинаси, 2.310,000 сўмлик 1 дона “Samsung 32” русумли телевизор, 1.680,000 сўмлик 100 литр ҳажмли “Ariston” сув иситиш мосламаси ва 2.450,000 сўмлик “RedMI-8” русумли уяли алоқа воситаси каби умумий нархи 20.300,000 (йигирма миллион уч юз минг) сўмлик маиший техника воситалари;

 Дилбар Шамаева номига 5.580.000 сўмлик, 1 дона “Samsung” русумли кир ювиш машинаси, 3.500.000 сўмлик 1 дона “Samsung А-30” русумли уяли алоқа воситаси, 1.260.000 сўмлик планшет, 4.620.000 сўмлик 1 дона “Брюса” русумли музлаткич ва нархи 4.200.000 сўмлик 1 дона “Artel” русумли телевизор каби умумий нархи 19.460.000 (ўн тўққиз миллион тўрт юз олтмиш минг) сўмлик маиший техника воситалари;

 Шаҳло Абдиева номига 3.920.000 сўмлик, 1 (бир) дона “SHIVAKI” русумли телевизор, 5.320.000 сўмлик 1 (бир) дона “Бирюса” русумли музлаткич, 4.620.000 сўмлик “Samsung” русумли 6 кг ҳажмли кир ювиш машинаси ва 2.870.000 сўмлик 1 (бир) дона “Artel” русумли газ плитаси, жами 16.730.000 (ўн олти миллион етти юз ўттиз минг) сўмлик маиший техника воситалари учун кредит олиб, тўловини тўламаган.

Оқибати нимага олиб келишини билса-да, ўз йўлидан қайтмаган Шоҳида Аллаева Латифа Хатамованинг “Туркия – Бренд” номли интернет гуруҳига аъзо бўлиб, сотувчи билан боғланиб, реклама қилинаётган Туркия давлатида ишлаб чиқарилган кийим-кечакларни Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги танишларига қисқа муддат ичида сотиб беришини ваъда қилади.

Фирибгарнинг алдовига ишонган Л.Хатамова Шоҳидани уйига чақириб, жами 18. 800,000 (ўн саккиз миллион саккиз юз минг) сўмлик кийим-кечакларни фирибгарлик йўли билан олиб, танишларига арзон нархда сотиб юборади.

Ҳозирда  Ш.Аллаевага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Нумонов,

шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими

катта терговчиси, майор.

https://t.me/Olmaliq_shahri


Report Page