“EFFECT.UZ ходими Фарғонада жиддий ҳужумга учради”сарлавҳали мақола юзасидан расмий БАЁНОТ

“EFFECT.UZ ходими Фарғонада жиддий ҳужумга учради”сарлавҳали мақола юзасидан расмий БАЁНОТ

Қува туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Қува туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 13 май куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “EFFECT.UZ ходими Фарғонада жиддий ҳужумга учради” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари орқали суруштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Дастлабки суриштирувлар натижасида EFFECT.UZ ходими Элёр Тожибоев “Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Холматованинг мурожаати асосида 12-13 май кунлари Қува туман ҳокимлигида журналистик суриштирув ишларини амалга оширган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида EFFECT.UZ ходими Э.Тожибоевга туман ҳокимлиги масъул ҳодимлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари томонидан ушбу масала юзасидан суд жараёни кетаётганлиги ва ФИБ Фарғона вилояти судида ишни кўриш 2020 йил 14 май кунига тайинланганлиги, мазкур масала юзасидан суд жараёни кетаётганлиги сабабли тарафларга хеч қандай туман ҳокимлигининг қарори қабул қилинмаслиги тушунтирилган ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги доимий харакатдаги уй-жой комиссиясининг ҳулосаси тақдим этилган.

13 май куни Э.Тожибоев ҳамда унинг ҳамроҳлари билан содир этилган ҳолат юзасидан туман ҳокимлигининг хеч қандай алоқаси йўқлиги ва ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан дастлабки тергов ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Report Page