Дунёдаги энг ширин мевалар...

Дунёдаги энг ширин мевалар...

Муаллиф Иҳтиёр Эсонов

t.me/historyfactsuz

Дунёдаги энг ширин мева-чевалар бизда деб кўпинча фахр билан гапирамиз, бу албатта кўнгилларимизда чексиз ғурур туғдиради. Хўш бизнинг диёрдан бошқа жойларда мевалар ширин бўлмайдими? деган табиий савол туғилади. Келинглар шу масалада ҳам бироз бахслашсак. Масалан:

  1. Энг ширин олма АҚШ ва Канадада ўсадиган Гольден навидаги олма хисобланаркан, Голландияда ўсадиган "Қора шаҳзода" номли навини ҳам жуда мазали дейишади. 
  2. Энг ширин анор бу шубҳасиз Озарбайжон анори ҳисобланаркан. Шуни қўшимча қилишимиз керак бизнинг Фарғона, Сурхондарё анорлари ҳам нихоятда мазали ҳисобланаркан.
  3. Энг мазали шафтоли Японияда етиштириларкан, бироқ Россия ва Ўрта Осиёдаги шафтоли навлари ҳам чакки эмас.
  4. Энг мазали ўрик албатта ўзимизнинг Ўрта Осиё яъни Ўзбекистон ва Тожикистон ўриги ҳисобланаркан, шунингдек Химолай ва Кавказ ўриги ҳам жуда мазали ҳисобланаркан.
  5. Энг ширин узум фахр билан айтамиз ўзимизнинг Фарғона водийсида ўсаркан, Ўрта Осиёдан сўнг ширинлиги бўйича Италия узуми тураркан.
  6. Энг ширин банан Ҳиндистон ва Шри-Ланка банани ҳисобланаркан, Эквадорники ва марказий-ғарбий Африка бананлари ҳам чаккимас албатта.
  7. Энг мазали апельсинлар Италия ва Испанияда етиштириларкан, Мисрники ҳам чаккимас экан.
  8. Энг ширин ҳурмо албатта Арабистон ярим ороли ва Эронда етиштириларкан.
  9. Энг мазали гилос бу Эрон ва Кавказ гилоси ҳисобланаркан. Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги гилослар ҳам чакки эмас.
  10. Энг мазали ананас бу Филлипин ананаси ҳисобланаркан. 


Албатта бу ва бошқа мевалар жуда мазали буни биламиз, аммо ҳаммамиз ҳам билавермайдиган дунёдаги энг мазали ва қиммат мевалар ҳам борки мархамат улар билан танишинг:

  1. Учува-Жанубий Америкада ўсади;
  2. Черимойя- Марказий Америкада ўсади;
  3. Мангостин- Жанубий Осиё ва Америкада ўсади;
  4. Қизил Питая-Мексика ва Кариб хавзасида ўсади;
  5. Кумкват-Хиндихотой ва Хитойда ўсади;
  6. Личи- Хитойда ўсади;
  7. Маракуйя- Бразилияда ўсадиган мева;
  8. Кивано- Африка меваси;
  9. Папайя- Никарагуа ва Панамада ўсади;
  10. Гуава- Америка тропикларида ўсувчи мева.


http://t.me/historyfactsuz

Report Page