Дунёдаги энг бой одамлар бир кунда 23 миллиард долларга “қашшоқлашди”
@news_24onlineЎтган кун давомида дунёдаги энг бой ўн кишининг бойлиги деярли 23,5 миллиард долларга камайди. Бунга фонд бозорларидаги савдолар сабаб бўлган.
Биргина Tesla ва SpaseX асосчиси ва раҳбари Илон Маскнинг ўзи бир кунда 9,9 миллиард доллар йўқотди. Энди у 162,1 миллиард доллар билан сайёрадаги энг бой одамлар рўйҳатида учинчи ўринда. Европанинг энг бой одами, Лоуис Вуиттон эгаси Бернард Aрно яна 162,6 миллиард доллар билан Форбес рўйхатида иккинчи ўринда. Пайшанба куни у 525 миллион доллар йўқотди.
Amazon асосчиси Жефф Безос ҳанузгача дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида этакчилик қилмоқда. Aммо у ҳам 5,7 миллиард доллар миқдорида маблағидан айрилган. Энди унинг бойлиги 178,1 миллиард долларни ташкил этади.
Рўйхатда кейинги ўринда Microsoft яратувчиси Билл Гейтс ва 1,9 миллиард доллар йўқотган Facebook раҳбари Марк Цукерберг туради.
Бир центни ҳам йўқотмаган ягона америкалик инвестор Уоррен Баффет эди. У 505 миллион бойликни орттиришга муваффақ бўлди ва Forbes рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади.
Насиба Тӯхтаева