Ҳудудларда профессионал таълим муассасаларининг аҳволи қандай? 

Ҳудудларда профессионал таълим муассасаларининг аҳволи қандай? 

Профессионал таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Комилжон Каримов бошчилигидаги вазирлик мутасаддилари Тошкент вилоятидаги профессионал таълим муассасалари ҳолатини кўздан кечириб, уларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

К.Каримов Ангрен педагогика коллежи, Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби ҳузурида ташкил этилган Қурилиш соҳаси малакали мутаxассисларини тайёрлаш маркази ҳамда Олмалиқ кон-металлургия коллежида бўлишди.  

Масъуллар билан бўлиб ўтган мулоқотда таълим сифатига алоҳида эътибор қаратиш, профессионал таълим муассасалари барча раҳбар ва педагог ходимларининг билим ҳамда кўникмалари, касбий салоҳиятларини ошириш, замонавий таълим дастурлари, ўқитиш материаллари тўпламларини яратиш, шунингдек, ахборот-ресурс марказлари фондини янги адабиётлар билан бойитиш лозимлиги таъкидланди. 

Таълим муассасаларида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича малакали ва рақобатбардош ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш, келгусида улар бандлигини таъминаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази фаолияти билан танишилар экан марказда яратилган имкониятлар, унинг моддий-техник базасидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахслар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш билан бир қаторда маҳаллий ёшларни қисқа муддатли курсларда ўқитишда фойдаланиш кераклигига алоҳида тўхталинди. 


Шунингдек, Олмалиқ шаҳрининг бугунги кундаги кенг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖ ва Олмалиқ кон-металлургия коллежи ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, таълим дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, қолаверса, коллеж ва корхона ўртасида дуал таълимни жорий этиш ҳамда ўрта бўғин кадрларни таёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.




Report Page