Довонда музлама сабаб содир бўлган 3 та ЙТҲда 13 та автотранспорт иштирок этди

Довонда музлама сабаб содир бўлган 3 та ЙТҲда 13 та автотранспорт иштирок этди

ИИВ ЙҲХББ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265-километрларидан ўтган ҳудудларда жами 3 та ҳолатда 13 та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган.

ФВВ Ахборот хизмати
ФВВ Ахборот хизмати
ФВВ Ахборот хизмати
ФВВ Ахборот хизмати

Ҳодиса жойларига ФВВ "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, содир бўлган ЙТҲ оқибатларини бартараф этишган.

Содир бўлган ҳодисалар оқибатида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб ҳаракатланишларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини, туман тушган ва музламали йўлларда оралиқ масофани сақлаб юришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page