Дорулар султони СКАНЖУБИН

Дорулар султони СКАНЖУБИН

@Tabobat_uz

Қўллаш бўйича йўриқнома

Савдо номи: СКАНЖУБИН шарбати.

Сканжубин бу сирка ва асалдан ташкил топган ичимликдир. 

Табобат султони Ибн Синонинг         “Сканжубин хақида рисола” китобидан:

✅Бу ичимликдан кўзда тутилган мақсад ўзи ўзгармасдан модданинг парчалаш ва латифлаштиришдир (суюлтиришдир).

✅Моддани сўндириш ва совутиш.

✅Чунки сирка етук парчаловчи, латифлаштирувчи ва совутувчидир, шу билан бирга асалнинг иссиқлигини кесувчи, уни сафрога айланишига қаршилик қилувчи, бироқ унинг тозаловчи хусусиятига қаршилик қилмовчидир.

✅Асал эса ўз мохиятига кўра моддаларнинг парчалайди ва латифлаштиради ва охирида тозалашга ўтади.

✅Сканжубиннинг ўзидан бошқа ичимликларда деярли учрамайдиган улуғ ва катта манфаати қиздирмасдан модданинг парчалаш, латифлаштириш, тиқилмаларнинг очишдир.

УНИНГ ХОССАЛАРИ:

❇Хароратнинг туширади.

Ғализ(қуйиқ) балғамга аралашса уни танадан чиқаради.

❇Агар сариқ ўт(сафро)га айланмоқчи бўлган хилтга тўқнашса, уни сариқ ўтга айланишига қаршилик қилади. Агар ўзи сариқ ўтга аралашса, уни ўзгартиришга харакат қилади ва унинг ортиқча хароратининг ва ёмон таъсирининг синдиради. Агар сариқ ўт кўп бўлса, уни қустириш, сийдик, ахлат орқали чиқариб ташлайди.

❇Жигардаги тиқилмаларнинг очади ва унинг мўтаъдил даражада совутади, натижада унинг яллиғланишига ва иссиқ шишларнинг вужудга келишига қаршилик қилади.

❇Талоқнинг қаттиқлигининг ҳам юмшатади, унинг ихчамлаштиради, ундаги қон қуйқасининг суюлтиради.

❇Иштаханинг очади.

Жолинус айтади:

 Ҳақиқатдан ҳам сканжубин барча мизождаги ва барча ёшдаги кишиларга соғлиғини сақлаш учун энг мос ичимликдир. Чунки у тор йўлларнинг очади, ва уларда ғализ каймуснинг (қуйиқ овқатлар, моддалар) сақланиб қолишига йўл қўймайди.

✳Ўпкадаги ғализ хилтларнинг парчалайди, йўтал ва астмада фойдалидир.

✳Ғарғара қилинганда томоқ оғриқларниа, балғам тушишини, тил қуришини, оғиз бўшлигидан хид келишини даволайди.

✳Қоринда турли қуртлар пайдо бўлишига қаршилик қилади.

Замонавий тиббиётда:

✅Таркибида катта миқдорда микроэлементлар сақлайди: калий, кальций, цинк, фосфор, магний, темир, мис, олтингургут, натрий ва бошқалар.

✅Витамин гурухларига (вит А, В,С,Р ва бошқалар) бой.

✅Полифеноллар организмдаги эркин радикалларни блоклайди, қон айланишни яхшилайди. ✅Антиоксидант, иммунитетни оширувчи.

✅Моддалар алмашинувини кучайтиради, иштахани очади, овқат хазм қилиш жараёнларини стимуллайди.

✅Атеросклерознинг олдини олади, тиқилмаларни очади, организмдаги ортиқча миқдордаги холестеринни парчалайди, қон айланишни яхшилаб, қонни суюлтиради.

✅Антимикроб, хароратни туширувчи, қонни тозаловчи, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

✅Жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади.

Қўлланиши:

❇Иштахасизлик, хазмсизлик, камқувватликда. Ошқозон шираси етишмовчилигида.

❇Атеросклероз, Артериал гипертония, қон қуюқланиши билан кечувчи касалликлар. 

❇Ички органлардаги, хусусан жигар ва талоқдаги тиқилмалар билан кечувчи касалликларида.

❇Яллиғланиш ва тана хароратини ошиши билан кечувчи юқори нафас органлари касалликларида.

❇Косметалогияда. Терини озиқланиши ва қон айланишини яхшилаш мақсадида ва турли тери қичишиши билан кечувчи касалликларда сиртдандан суртиш учун.

Тиб ва Шифо канали


Report Page