Дорихонада мерчандайзинг: савдони оширувчи 5 қоида

Дорихонада мерчандайзинг: савдони оширувчи 5 қоида

PHARMCLUB.UZ

Ҳозир дорихоналар фақатгина тиббий воситалар харид қилинадиган жой эмас. Бугун унда соғлом турмуш тарзи воситалари, витамин ва БФҚ, нутрицевтика, косметика ва гигиена воситалари, спорт ва соғлом турмуш тарзи учун воситалар сотиладиган марказга айланиб улгурган.

Дорихона мерчандайзингининг мақсади – харидор эътиборини тортиш, уни қизиқтириш ва харид қилишга такроран ундашдан иборат. Қўшимча сифатида дорихонада мерчандайзинг мижоз вақтини кўпроқ ўтказиши, брендни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини орттиришни ҳам мақсад қилади.


Қуйида дорихона мерчандайзингининг баъзи қоидалари билан танишамиз:

1.  Планограммалар (режали тақвим)дан доимо фойдаланинг

Планограмма мерчандайзингнинг биринчи қурилмаси бўлиб, энг яхши сотиладиган топ товарлар, иккинчи даражали маҳсулотлар ва ундовчи (импулс) харидларни режалаштириш учун қандай ўзига хос йўл харитасидир. Тўғри тузилган дори воситаларининг планограммаси мерчандайзинг, провизор ва дорихона хизматчиси учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.


2.  Планограмма харидор танловини таҳлил қилиш қурилмасидир

Дорихонада маҳсулотларни жойлаштиришги замонавий тизимлар орқали харидорларнинг ҳохиши, талаби, тасодифий харидларга нималар ундашини тушуниш мумкин. Шунингдек, турли товарларга мавсумий талабнинг ўзгариши, эшикдан кириши билан нима мижоз эътиборига тушишини билиш имкони мавжуд.


3.  Дорихонани тўлдиришда “қайноқ ва совуқ ҳудудлар” қоидасига амал қилинг

Харидор дорихонага киргач кўпинча ўнгга қайрилади ва соат миллари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради. Ўнг томондаги ҳудуд “қайноқ зона” ҳисобланади ва кўпинча мунтазам сўраладиган қимматроқ нахдаги, таниқли, кўп реклама қилинадиган товарларни жойлаштириш тавсия этилади.

Киришдан марказдаги қисм “илиқ ҳудуд” саналади ва мижозларнинг 50-70 % айнан шу ҳудудга қўпроқ аҳамият беради. Бу ерда мавсумий товарлар, косметика ва БФҚни жойлаштирган маъқул.

Ваниҳоят “совуқ ҳудуд” дорихонанинг энг кам бориладиган бурчакларидир. Кам талаб қилинадиган, катта фойда келтирмайдиган товарлар асосан бу қисмга жойлаштирилади. Тиббий ниқоблар, арзон гигиена воситалари асосан бу ерга жойлаштирилади.


4.  Ҳиссиётлар мерчандайзингини эътиборсиз қолдирманг

Дорихона мерчандайзингининг асосий омилларидан бири харидор ва унинг хариди билан тўғридан-тўғри ҳиссиётларнинг мавжудлигидир. Оддийроқ сўз билан айтганда, мижозга қулай, ёруғ ва ёқимли муҳит, яхши хизмат кўрсатиш унинг дорихонага яна қайтиб келишининг гаровидир.


5.  Дорихонада товарларни жойлаштиришга эътибор қаратинг

Дорихонада товарларни жойлаштириш – мерчандайзингнинг энг самарали усулидир.

Биринчидан, товарнинг олд томони ва нархи кўринишига диққат қилинг. Ярим мижозлар нархи кўринмаган маҳсулотни кассада қайтариши ҳақида тадқиқотлар бор.

Иккинчидан, яхши сотиладиган товарлар мижоз кўзи билан тенг баландликда бўлишига эътибор беринг, бу унинг танлов имкониятини оширади.

Учинчидан, харидор қидириши учун осон йўриқнома яратинг. Расталарни дорилар хусусиятига кўра ажратиш яхши самара беради.


Шуни унутмаслик керакки, дорихона мерчанзайзинги – фақат бир марталик иш эмас балки доимо янгиланиш ва ривожланишни талаб қиладиган жараёндир.

Фармацевтика бозори фаол ва тез ўзгарувчандир. Янги товарлар ўз ўрнини топиши ва мижоз ишончини қозониши учун эса дорихоналарни тўғри тўлдириш ва растларни тартибли қилиш асосий амаллардан биридир.


Report Page