Долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов раҳбарлигида, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, барча корхона-ташкилот рахбарлари, маҳалла раислари, мактаб директорлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирокида долзарб муаммолар тахлилий ўрганилди.

Учрашувда қайта тикланувчи энергия манбаларининг фойдали томонларини батафсил тушунтирилиб, муқобил энергия воситаларини авваламбор ўзимиздан бошлашимиз, ҳар бир раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиб, ўз уйи, ишхонасида ўрнатиш таклифи туман ҳокими ўринбосари А.Тастанбеков томонидан бериб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ҳўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" ПҚ-373-сонли қарор ижросини таъминлаш ва аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, туманнинг очиқ электрон танлови асосида 1518 нафар аҳолисига ажратилган 352.0 гектар ер майдонидан самарали фойдаланиш, зарур агротехник хизматларни вақтида кўрсатиш маҳаллалар кесимида туман ҳокими ўринбосари Р.Утамалиев томонидан тушунтирилди.

Навбатда маҳаллалар инфраструктурасини яхшилашга қаратилган ишлар самарадорлиги, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси борасида амалга оширилаётган ишлар назорат қилинди. Шунингдек, аҳолидан тушаётган мурожаатларнинг қисқача тафсилоти туман Халқ қабулхонаси раҳбари И.Акромов томонидан тахлил қилинди.


Report Page