#Долзарб_40_кунлик

✅Шаҳримизда "Яшил_макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар тобора қизғин тус олмоқда.

🌴Лойиҳа доирасида “Юксалиш” ва “Тараққиёт” маҳаллалари атрофлари ҳам ободонлаштирилмоқда.
Савобли ишга бош-қош бўлган шаҳар ҳокими М.Салиев ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олиб мевали ва манзарали кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

🌳Бугун шаҳар ҳокими М.Салиев 3-сектор ҳудудида жойлашган "Юксалиш" ва “Тарақиёт” МФЙда бўлди. Маҳаллаларда долзарб 40 кунлик доирасида дарахт кўчатлари экилаётган жойлар ўрганиб чиқилиб, ҳоким ўринбосарлари ва 3 -сектор раҳбари ҳамда маҳалла ходимлари биргаликда маҳалланинг асосий қатнов йўллари, қўп қаватли уйлар атрофларига манзарали кўчатлар экишди.






Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa