Долчин
@Sunnah_products
Долчин шифобахш зиравор
Долчин, дорчин (русча корица) лаврдошлар оиласига мансуб дарахт. Жанубий Хитой, Въетнам, Лаос, Шри Ланка, Индонезия ва Лотин Америкасида экилади. Доим яшил ўсимлик. Барги қалин, гули майда. Ёш дарахтининг пўстлоғини қуритиб, долчин тайёрланади. Долчин таркибида 75-90 % долчин альдегиди, 1-2 % эфир мойи, 2-3 % ошловчи моддалар, 1,35 % кальций оксалат ва циаманин борлиги аниқланган. Озиқ-овқат саноатида зиравор сифатида, фармацевтикада ва атир-упа ишлаб чиқаришда долчин мойи ишлатилади. (Ўз МЭ - 3)

Инсон саломатлиги учун зираворлар фойдаси ҳақида қадим замонлардан маълум. Бугун биз юртимизда истеъмол қилинадиган оддий зиравор - долчин ҳақида фикрлашамиз. Зотан у бизнинг кайфиятимизни кўтаришга яхши воситадир. Яна у тўладан келган кишиларнинг озишларига ҳам ёрдам беради.
Маълумки энг сифатли долчин Шри Ланкада етиштирилади. Уни ҳар хил ичимликлар, десертлар ва бошқа таомлар тайёрлашда, таъкидлаш лозимки, ҳам аччиқ, ҳам ширин таомларга қўшилади. Яқин Шарқда долчинни анъанавий равишда товуқ ва қўй гўштидан тайёрланадиган аччиқ таомларга қўшилади. Бунда европаликлар дафна (лавровый лист) баргини таомга қандай қўшиб истеъмол қилсалар, осиёликлар худди шундай йўсинда долчин баргини истеъмол қилишади. Америкада долчин ва шакарни бўтқага, меваларга, хусусан олмага қўшиб истеъмол қилишади. Германияда шакарга қўшилган долчинни истеъмол қилиш ширин таомларда, пишириқларда, баъзан эса, ўткир аччиқ таъмли ва гўштли таомларда кузатилади.

Бугунги кунда долчин хоссаларини врач косметологлар ҳам хуш кўриб ундан шифокорлик фаолиятларида кенг фойдаланишади. Долчин ва унинг эфир мойи косметологик муолажаларда, масалан терини озиқлантириш ва тозалаб, тиниқлаштиришда ишлатилади.
Долчин хоссалари йўқолмай узоқ вақт сақланиб, инсон кайфияти ва таъбига қараб ишлатилади. Долчин олма ва асал билан яхши киришиб, шамоллаш касалликларини олдини олишда намунали воситадир. Худди шу мақсадда долчинни туйилган занжабил билан чойга қўшиб ичиш фойдалидир. Таъкидлаш лозимки, ҳали бу ажойиб зираворнинг барча шифобахш хусусиятлари эмас. Унинг таркибида эфир мойига кирадиган жигар ранг альдегид, жигар ранг спирт ва циннамилацетат моддалари мавжудлиги сабабли долчин жуда кўп шифобахш хусусиятларга эга. Шу йўсинда уни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини пасайтиради, лекин инсулин фаоллигини, аксинча оширади. Шундай қилиб, долчин истеъмол қилиб, сиз қандли диабет касаллиги олдини оласиз. Ҳали бу ҳаммаси эмас. Долчиннинг эфир мойи тромблар (томирда ивиб қолган қон) пайдо бўлишининг олдини олади ва ажойиб антисептик (йиринг ва газак пайдо бўлишининг олдини олувчи) восита ҳисобланади. Бу доривор мазаси мия фаолиятини кучайтиради, кўриш қобилиятини ривожлантиради ва диққатни жамлайди. Долчин модда алмашувини кучайтиришда ёрдам беради.
Кўпчилик долчинни бадандаги ёғни эритувчи восита деб ҳисоблайди – уни озиш мақсадида истеъмол қилиш мумкин. Бундан ташқари, долчин инсон кайфиятини кўтарувчи ажойиб воситадир.
Ҳақиқатан ҳам долчиннинг асосий хоссаларига инсон кайфиятини кўтариш, организмда қон шаклланиш жараёнини тиклаш каби хоссаларни ҳам қўшиш мумкин. Бундан ташқари у кўриш қобилиятини меъёрига келтиришга ёрдам бериб, мия фаолиятини яхшилайди. Парҳез таом тановул қилиниши ҳақида гап кетса, долчин инсон организми тозаланиши (детоксикация)га ижобий таъсир этадиган ажойиб воситадир. Худди шу хоссалари сабабли ҳам овқатланишни тўғри йўлга солишга киришган кишиларга долчинни мунтазам истеъмол қилиб юришга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Долчинни шарбатга, сутга, сувга, турли хил бўтқа таомларга, творогга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, ҳар куни бир стакан чойга бир чой қошиқдан долчин ва асал қўшиб ичиш фойдали. Бир стакан ёғсиз қатиққа ярим чой қошиғида қўшиб ичиш ҳам мумкин.
Яна битта усул: бир чой қошиғидаги долчинни бир стакан қайноқ сувга қўшиш, ярим соатдан сўнг икки чой қошиғида асал қўшиб аралаштириш ва 10-12 соатга музлатгичга қўйиш. Ушбунинг ярим стаканини наҳорга, қолган ярмини уйқуга ётиш олдидан ичиш ниҳоятда фойдалидир.

Уни овқатга қўшиб ҳар куни истеъмол қилиб туриш ҳамма учун фойдали. Лекин фақат кимда долчинга сезгирлик кучли бўлса, бундай кишига уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга ҳам долчин тавсия этилмайди.
Долчин (корица) иссик мамлакатларда усадиган дарахт пустлоги булиб, таъми аччик ва хиди уткир, ранги кизил булиб, овкатга хуштаъм ва ёкимли хид бериши учун солинади. Долчинни Марказий Осиё бозорларидан топса булади. Мизожи иккинчи даражада иссик ва курук, 15 йилгача кучи кетмайди.

Долчин ейилса, хидланса ва майдалаб туйилганини баданга богланса, бадандаги куюклашган моддаларни суюлтиради, тикилмаларни очади, яхши кайфият багишлайди. Танадаги бадбуй ахлатларни пиширади ва бадандан даф этишга тайёрлайди, барча турдаги захарларга тарёк булади, барча рухий, яъни мия, юрак ва жигар кувватларини, бадандаги куч-кувватнинг манбаи булган кувватларни саклайди. Кузни равшан килади, бадандаги бодлар ва совук мизож моддаларни таркатиб юборади, миядаги захарли рутубатларни (хулликни) куритади, совук ва хул тумовни даф килади, совукдан булган бош мия дардларига шифо булади. Пешоб ва хайзни равон келтиради, жинсий кувватни оширади, юрак уйноги, куркоклик ва жиннилик дардларига шифо бахш этади, юрак, мия, жигар, меъда, буйракка кувват багишлайди. Огиз хидланишини йук килади, хул йутал ва хаво етишмаслигини бартараф килади, аччик балгам тупланиши сабабли хосил булган овоз бугилишини очади. Упка ва нафас йулларидаги ёпишкок рутубатларни даф этади ва кукрак ичидаги аъзоларни ана шундай рутубатлардан тозалайди, жигар тикилмаларини очади, сарик сув хасталигига шифо булади, жарохат ва яраларнинг ёмон хидларини йук килади, чаён ва бошка захарли жонзотларнинг совук мизожли захрини бадандан даф этади.

Долчинни майдалаб, эзгилаб сурмага ухшатиб кузга тортилса, унга кувват багишлайди ва агар кузнинг бошка дардларига карши ишлатилса, яхши самара беради – кузни равшан ва соглом килади. Туйилган долчинни асал билан кориб суртилса, юздаги сепкилли догларни даф этади, сиркага кориб суртилса хам шундай таъсир килади. Иссик мизожли кишиларга долчин истеъмоли зарар килади, бошогрик келтиради, ковукка хам зарари бор. Бундай холатларда катиро ейилса, етган зарарлар ислох булади.

Долчинни бир кунда бир марта ейиш микдори 7 грамм. Борди-ю долчин топилмаса, урнига занжабил истеъмол килинса хам булади. Долчин ёгининг мизожи узиникига нисбатан анча иссик ва учинчи даражада курук. Агар долчин ёгидан хар куни 4.5 граммдан 9 граммгача истеъмол килинса, юзнинг кийшайиши, фалажлик, чаён ва коракурт чаккани, иситмадан калтирашга даво булади, пешона ва икки чаккага суртилса, бош огригини босади ва агар шу ёг куз киприкларига суртилса, унинг учишини тухтатади.

Долчинни ишириқларга ишлатилишидан ташқари чой, қаҳва ва суюқ таомларга таъм беришда ҳам фойдаланиш мумкин. Совуқ кунларда сутга асал ва бир чимдим долчин қўшиб ичилса, баданни иситиб, шамоллаш аломатларига даво бўлади. Қуйида сизни долчиннинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.

1. Мия фаолиятини яхшилайди
Хотира, диққатни жамлаш ҳамда тасвирни эслаб қолиш қобилиятини яхшилайди. Кексаликдаги Альцгеймер касаллигидан ҳимоялайди. Жиззакилик, депрессия ва бош оғриқларига даво бўлади.

2. Ёғларни парчалайди
Қаттиқ қовурилган таом ёки егулик истеъмол қилингач, долчин қўшилган чой ичилса, овқат ҳазм бўлиши яхшиланиб, ичакларда ёғ тўпланиши юзага келмайди.

3. Қоматни ихчамлатиради
Албатта тўғри озиш учун овқатланишни назорат қилиш ҳамда спорт машқларини канда қилмаслик керак. Шу билан бирга долчин қўшилган чой ёки қаҳва ҳам асқатади. Ушбу маҳсулот қонда қанд миқдорини назорат қилиб, метаболизм жараёнини фаоллаштиради. Бу эса ортиқча вазндан ҳимоядир.

4. Ошқозонга ёрдам беради
Меъда фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларда долчин қўшилган сабзавотли шўрва истеъмол қилиш мумкин. Айниқса, бир чимдим долчин солинган қовоқли таомларнинг мазаси оғзингизда қолади.

5. Асабни тинчлантиради
Долчинда магний кўп бўлиб, бу модда кайфият ўзгарувчанлигини назорат қилади. Қолаверса, долчиндаги бирикмалар яхши кайфият учун жавобгар гормонларни фаоллаштиради.

6. Милкларни мустаҳкамлайди
Долчин антибактериал таъсирга ҳам эга бўлиб, милк яллиғланишини бартараф этади. ҳатто, тиш эмалини турли зарарланишлардан ҳимоялаши ҳам мумкин. Бундан ташқари, оғиз бўшлиғини тозалаб, ёқимсиз ҳидлардан ҳалос этади.
@Sunnah_products