Доктор Жихангир ЧАКИЖИ

 Доктор Жихангир ЧАКИЖИ

@ginekologim


Доктор Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) 1983 йилда Анқарининг Хожаттепа Университети тиббиёт факультетини тамомлаган. 1985−90 йилларда Ғози Университетида Акушерлик ва Гинекология бўйича ихтисос соҳиби бўлди. 1990 йилда “Акушерлик ва Гинекология” ихтисослиги бўйича магистр унвони олди. 1995 йилда доцент илмий унвонини олди. Акушерлика ва Гинекология, Репродуктология йўанлиши бўйича Европанинг бир қатор мамлакатларида малака оширган ва конференция ҳамда семинарларда маърузалар билан қатнашган. Туркия телевидениесида унинг иштирокида гинекология, бепуштликни даволаш, ёрдамчи репродуктив технолгиялар ва сунъий муҳитда уруғлантириш борасида қатор кўрстаувлар намойиш қилинган. 1991-2008 йилларда Туркиянинг бир қатор нуфузли давлат ва хусусий клиникаларида акушер-гинеколог ва репродуктолог сифатида меҳнат қилди. 2008 йил Анқарада Анкалайф ЭКУ клиникасини ташкил қилган ва репродуктолог сифатида фаолият юритган. Унинг Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ҳам “Анкалайф” ЭКУ клиникаси филиали 2015 йилдан бери фаолият юритиб келади.

2019 йил Тошкентда Анкалайф ЭКУ ва аёллар саломатлиги маркази ташкил қилди.

Профессор Жихангир Чакижи 36 йиллик иш тажрибасига эга, шу кунга қадар 5000 дан зиёд ЭКУ муолажаси ўтказган.

Инглиз тилини мукаммал ва рус тилини ўрта даражада билади.

60 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Эркаклар бепуштлигида азоспермиянинг оғир кўринишларини даволаш мақсадида янги йўналиш бўлмиш ўзак ҳужайралардан сперматозоид ҳужайраларини ўстириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда ва бу борада Ўзбекситон Иннновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия илмий техник тадқиқотлар кенгаши ТУБИТАК (TÜBİTAK) билан ҳамкорликда эълон қилинган илмий тадқиқотлар танловига ўзининг ана шу илмий лойиҳаси билан иштирок этмоқда.

Иш фаолияти:

1991-1996 йил “Анқара” клиникаси.

1992-1994 Анқара Гинекологлар Жамияти бош котиби.

1994-1995 Туркия Гинекологлар Жамияти бош котиби.

1995 йилда доцент илмий унвонини олган.

1996-1999 “Bayindir” клиникаси Экстракорпорал Уруғлантириш бўлими директори.

2000 йилда Анқарада аёллар соғлик марказини очди.

2007 йилда Анқарада “ Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) марказини очди.

2015 йилда Бишкекда “Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) ва аёллар саломатлиги марказини очди.

2019 йилда Тошкентда “Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) ва аёллар саломатлиги марказини очди.





Report Page