Девиант нима?

Девиант хулк атвор хозирги кунда нафакат мактаб укитувчилари, психологлари, ота-оналарни балки, жамиятни хам уйлантираётган муаммолардан биридир.
Чунки бу хатти- харакат, бу хулк- атворнинг салбий таьсирлари бир оиланинг ёки бир мактабнинг ёки бошка бирор укув юртининг муаммоси эмас, жамиятга катта таьсир утказадиган холатлардир.
Келинг, бу хакида аввал умумий тушунчага эга булиб оламиз.
Девиант (deviatsiya лотинчадан, четга огишувчи феьл-атвор ) бир неча мухим тушунчаларни уз ичига олиб, яьни киска ва лунда тушунтирадиган булсам.. 🤔
"Бу хулк-атвор ва уз хатти харакатларининг жамият нормаларига мос булмаган холатдаги куриниши".
Бу тушунча узи каердан пайдо булди?
Дастлаб психология фанида бу тушунча Эмаил Дюркгейм 👨🏫туфайли пайдо булди. Асосан унинг фикрича
Хукукбузарлик ва узи била туриб, бошкаларга зарар бериш бу хулкнинг огишиши ёки девиант эди.
Унинг издоши 👨🏫Роберт Кинг Мертон асарларида эса бу тушунчалар янада купрок ёритилди.
Унинг фикрича хар кандай холатда хам девиант хулк-атвор ривожланиши мумкин. Девиант шаккланишида якин атрофдагиларга фойда келтиришни истамаслик, уз устида ишламаслик холатлари кузатилади.
Хуш, девиант хулк атворни биз кандай билишимиз мумкин?🤔🤔
Купинча мактаб укитувчилари ва амалётчи психологлари уртасида хам девиант куринишдаги укувчилар куплаб муаммоларга сабаб булади.🚶♂️🚶♀️ Яьни биз уларни аслида девиантми ёки бошка психологик холатдалигини аник ташхис кила олишимиз керак.
Бунинг учун белгиларни аник билишимиз ва кузата олишимиз керак!🕵♀🕵♀🕵♀🕵♀
Сизнинг ёнингизда девиант деб, тахмин килинаётган инсон хатти-харакатлари кандай?
Улар кандай хусусиятга эгалар?

😡Агрессивлик. У уз хатти харакатларини химоя килади. Узининг шахсий хакикати бор.Уз позицясини химоя килганда хеч уйламай тажоввузкорлигини курсата олади.
🚶♂Назоратсизлик. Бузгунчи хамма нарсани бузушга харакат килади, бошкаришга уринади аслида буни эплолмасдан каттик асабийлашади.
Унда мантикий фикрлаш ва мулохаза
килиш кобилияти йуколади. Гапирётганда фикрлар кетма кетлигида адашади. Булар унинг кучини сусайтириб, хатто узидан шубхаланиш холатларини юзага чикаради. Тажовузкор холатларга йул куйиб, ижтимоийлашиш алокалари бузула бошлайди.
Соглом инсон уз хатти-харакатларини бошкара олади ва ижтимоий холатда хам мулохазали булади. Девиантларда эса акси кузатилади.
🤦♂😥😣😆Кайфиятнинг узгариши...
Уларда хаётий фаолият жараёнида кайфиятларида "сакрашлар" кузатилади. Хис-туйгуларини бошкара олмайдилар. Хозир кайфияти аьло булса, бир пастда ёмонлашади. Кайфиятнинг кескин узгариши эса асаб тизимини толиктириб, зуриктиришни
бошлайди.
🙈🙈Яширин. Уз фикр-мулохазаларини бошкалар билан бахам курмаслик. Хис туйгуларни яшириш, хеч кимга ишонмаслик, алдаш, бузгунчи хакикатни айтолмайди.Чунки унда бошка "конун-коида", жамиятда эса бошкача.

Девиант булишнинг сабаблари нима?
Девиант хатти-харакат хар доим хаддан ташкари таьсирчанлик, заифлик, ортиб бораётган тажоввузкорлик ва жушкинлик билан ажралиб туради.
Хуш, девиант хатти-харакатларнинг сабаблари нимада???🤔🤔🤔
ДИСФУКЦИОНАЛ МУХИТ.
Бола ривожланишидан бошлаб унга энг катта таьсир курсатадиган мухит. Бола ривожланишда давом этаркан атроф мухитдаги салбий муаммолар, камситадиган холатлар, айбловлар, ажратишлар, булар сабаб, улар ажралиб одамови булишни бошлайдилар. Бундай мухит одамни атрофга салбий муносабатларини ва салбий хис туйгуларини пайдо килади. Девиант хулк атвор тусатдан эмас, дархол шаклланади. Улар хаетдан одамлардан вазиятлардан норози булади. Дунёга узининг ошкора даьволарини оча бошлайди.
СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР, ГИЁХВАНД ВА ПСИХОАКТИВ МОДДАЛАР.🍷🍷🍷🍺🍺🍺
Девиант хатти-харакатлар хеч качон сабабсиз вужудга келмайди.
Узи учун "рохатбахш" лаззат олувчи ёт моддаларни кабул килувчи усмирлар ёки инсонларда хам узини бошкара олмаслик, инсонларга нисбатан нотугри мулохазалар шаклланади. Узларини идора этолмасликлари мустакил фикрлаш йуклиги ва онгнинг захарланиши натижасида хам бу хулк-атворнинг бузилиши юзага келади. Спиртли ичимликларга мойиллик хам инсон организмини халокатга чорлайди. Жамиятдан якинларидан ажралиб, нафрат норозиликларини купайтиради.
ДОИМИЙ ТАНКИД.😥😥😥😥
Яна бир сабаб, болаликдан доимий айбланиш ва танкид килиниши.Узига булган атрофга булган ишончнинг йуколиши, узини яккалаши оила тенгдошлар тугрисидаги салбий хисларнинг юзага келиши. Бошкалар томонидан тушунмаслик хам болада узига булган шубхаларни ва салбий уйларни келтириб чикаради.
Шу сабаб боланинг🧒👧 ривожланишида хар бир даврига ва учрайдиган инкироз ёшидаги холатларига катта ахамият бериш лозим.
Бу учун асосий маьсулият ота- она, мактаб, синф рахбарлари ва албатта психологга тушади.
Диккат килинг!!!
Болага бу ташхисни мутахасис куя олади.👩🏫👩⚕️
Ота- она хам устозлар хам эмас, айнан бу хатти харакатларни тушуна оладиган, диагностика кила оладиган мутахасис куя олади.
Болага шунга ухшаш бирор харакати булганда тугридан тугри. Бу "номни"
куйиш, боланинг холатини янада салбий томонга узгартириши мумкин.
Хар бир ривожланаётган индивид " Шахс" булиб ривожланар экан, унинг ижобий рухиятда усишини, холатларини, фикрларини, кобилиятлари хатто камчилликларини хам эьтиборга олиш керак.

Психолог.
Тамара Бутаева.