Депрессия нима?

Бу холатга тушган булишингиз, ёки буни бошдан утказган бирор танишингиз, айнан хозирда шу холатни узида кечираётган якинингиз булиши мумкин....
Хуш, бу касаллик куринишидаги рухий холат яьни депрессия нима узи?
Биз уни бошқа рухий холатлардан ёки касалликлардан қандай фарқлаймиз??? 🤔🤔🤔🤔🤔🤔🤔🤔
Депрессия-бу инсон хис-туйгуларининг маьлум вақтда издан чиқиши ва нормал хаёт тарзининг бузулиши хисобланади.
Умуман олганда, депрессияни аломатлари турлича номоён булади.
Чунки бизнинг организм хам касалликларга сезувчанлик даражаси , таьсирчанлигимиз, танамиззи чидаш даражалари хам турлича ва аломатлар баьзан хамма билан бир хил кечмаслиги мумкин.
Сиз тусатдан депрессияга тушмайсиз.
Бу рухий зарба ёки булиб утган нохуш вокеалар, еки кайсидир касалликлар натижасида хаттоки стресс холатлари хам чакиришга сабабчи булиши мумкин.
Куп эшитамизки, эркаклардан кура купроқ аёлларда депрессия учрайди.Аслидачи?
Эркаклар хам аёллар хам депрессияга чалиниши бирдек хам булиши мумкин. .🤔🤔🤔🤔
Аёлларда йиглаш, дардини кимгадир айтиш орқали депрессияни енгиллаштириш кенг ривожланган.
Эркакларда эса бундай енгиллаширувчи воситалар йук.
Улар йиглаб ёки дардини яқинларига тукиб солмайди, ичга ютганлари ва узини айблаш хиссини куплиги сабабли хам купроқ депрессияга чалинишар экан.
Депрессия оркали қаттиқ рухий хасталиклар хам юзага келиши мумкин. Шу сабаб, якинингизда ёки узингизда бундай холат булганда эьтибор беринг!!!

Депрессиянинг аломатлари....
-Гамгин куриниш, эмоцияларнинг ифодаланмаслиги;
-Иштаханинг йуколиши;
-Семиз куринишдагилар одатда озиб,
-Озгинлардa баьзан семириш холатларининг кузатилиши;
-Бош огриклари;
-Юрак уриши, кон босим узгаради:
-Териси куруклашади ёки уз узидан терлаши;
-Уйкунинг бузулиши;
-Иш кобилиятининг сусайиши,
-Узига булган ишончинг йуклиги;
-Узини айблаш;
-Азоб укибатларга дучор булдим йули йук деган кучли установкалар;
-Тушкунликга тушиш,чорасизликда узини айблаш;
-Узини хеч кимга ва хатто узигаям керакмас деган уй хаёлларнинг кучлилиги;
-Баьзан ошкора атрофдагиларни айблаши;
-Узини улдиришга килинган ( баьзан) яширин карорлар;
-Доимий чарчоклар;
-Норозилик кайфияти;
-Максадларини йуколиши;
-Хар бир нарсадан салбий ва ёмон нарсаларни уйлаши;
-Узини ёлгизликга махкум килиши;
-Эркакларда кучли асабий холатлар;
-Ичкиликларга ружу куйиш;
-Лов этиб ёнишлар;
-Тусатдан одамларга бакириш,ташланиш;
-Аёлларда узини камситилган, кийналган, бахтсиз хис килиш;
Хар иккала жинсдагиларда хам, жинсий алокаларнинг сусайиши, кизикмаслиги;
Умуман олганда буларнинг бир нечтаси еки кам сондагиси хам учраши мумкин.Бу сизнинг депрессияга кай даражада ва нима сабдан тушганлигингизга хам боглик булади.
Энг мухими, сиз бу холатда каттик куркувга тушиб, янада рухий холатингизни огир формага келтириб куйишингиз мумкин. Ёки кимдир сизга психотерапевт ёки психологга учраб касаллигингизни билишингиз керак деганда бу гапга асло беьтибор булишингиз ярамайди. Сабаби бу ташхис тугри куйилиши лозим. Шунчаки кайфиятсизлик ёки бошка турдаги касалликлар билан фаркини тугри билиш керак. Йукса нотугри муолажа булиши ва бу туфайли соглигингизда муаммолар булиши мумкин.
Ёки бу давр ичида депрессия ,"суицид" шаклига хам утиши мумкин.
Депрессияни урганар эканмиз, шу уринда уни турларга хам булиб, билишимиз хам мухимдир.
Ташки сабаблар, яьни бошига мусибат тушиш, муваффакиятсизликга учраш, якинидан айрилиш, севги муносабатлардаги муаммолар в.х.к.лар "Экзоген" депрессия дейилади.
Хеч кандай сабабсиз ривожланадиган депрессиялар яьни бунда наслий омил мухим хисобланувчи депрессия "Эндоген" депрессиядир.
"Никобланган депрессия" эса бирмунча фаркли булиб, у бизга куринишдан депрессияни эмас бир нечта касалликларни номоён килади.
Мигрен, кунгил айниши, кон босим,
Энсани огриши, мушаклардаги огриклар, юрак санчиклари учраши мумкин.
Аммо булар аслида бу касалликлар эмас депрессия хам хисобланиши мумкин. Шу сабабли мутахассисга бориш тавсия этилади.

"Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?"
Ишонинг сизнинг хатти харакатларингиз депрессиядан чиқиш учун энг мухим "дорилардир".
Дам олинг
Агар сизнинг депрессиянгиз чарчаш натижасида юзага келган бўлса, ҳеч нарсага эътибор бермай дам олинг.✅
Китоб ўқинг, яхшиликка чорловчи фильмлар кўринг, тўйгунингизча ухланг, ўзингиз ёқтирган ширинликлардан истеъмол қилинг.✅
Саёҳат қилинг✅
Шароитни ўзгартириш ва янги ёқимли таассуротларга эга бўлиш ҳар бир инсонга керак, қийин кунларни бошдан кечираётганлар учун эса улар ҳаётий муҳим аҳамият касб этади.✅
Ўз хоббингизга эга бўлинг!✅
Севимли иш билан шуғулланиш ва ўхшаш фикрловчи кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ҳар қандай касалликни даволайди ҳамда кайфиятни кўтаради.✅
Мулоқот қилинг!✅
Дўстларингиз, қариндошларингиз ва ўзингиз хуш кўрган инсонлар билан мулоқот қилинг. ✅
Ўйин-кулгу қилинг ва ҳаётдан завқ олиб яшанг! Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ.✅
Ўзингизга ёққан нарсаларни харид қилинг!✅
Анчадан бери сотиб олишни истаётган буюмларингизни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз.✅
Спорт билан шуғулланинг! ✅
Диққатингизни жамланг!✅
Иш, оила - фарқи йўқ, ўзингиз учун муҳим бўлган нарсага эътиборингизни қаратинг. Бу сизни чалғитиб, зулматдан олиб чиқишга ёрдам беради.✅
Миянгизни кемираётган "хаста ўй" ни топиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бу ахир соғлиғингизни кетказишингизга арзимайди-ку!✅
Қисқа қилиб айтганда, оптимист бўлинг!✅
Ўзингиз устингизда ишланг, шахс сифатида ривожланинг!✅
Омадли кишилар омадсизларга қараганда меланхолияга камроқ дучор бўлишади.
Шуни унутманг-ки, буларга фақат депрессиядан чиқиш учун эмас, балки мунтазам равишда риоя қилинг. Юкоридаги келтирилган тавсияларга доимо риоя килсангиз,
депрессияни олдини хам ололасиз.

Психолог
Тамара Бутаева.