“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди
Muslim.uzҲукумат қарори (495-сон, 25.09.2023 й.) билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🏅Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.
▶️ Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.
📝 Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
➖номзод ҳақида маълумотнома;
➖номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
➖номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома.
🗓 Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
💰 Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати