Didox да янгиланиш (31.05.2023)

Didox да янгиланиш (31.05.2023)


Давлат солиқ қўмитаси ва Роуминг оператори томонидан, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори 2-иловадаги Низом 15-бандига асосан киритилган ўзгартиришлар муносабати билан Didox.uz сайтига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

1. “Ҳисоб-фактура” ва “Ҳисоб-фактура Фарм” турдаги ҳужжатларни яратиш шаклига иккита янги майдон қўшилди: “Етказиб берувчи тоифаси” ва “Реализация мақсади”. Ушбу майдонни тўлдириш учун очиладиган рўйхатдан тегишли тоифани ва амалга ошириш мақсадини танланг.

Шунингдек ЭҲФ босма шаклига қуйидаги маълумотлар қўшилди:

2. Киритилган ўзгаришлар муносабати билан Excel шаблонига ҳам ўзгартиришлар киритилди. “Етказиб берувчилар тоифаси” ва “Реализация мақсади”ни кўрсатиш учун қўшимча устунлар қўшилди. Ушбу устунларда сиз "Етказиб берувчи тоифаси" ва "Реализация мақсади" кодини кўрсатишингиз керак:
Реализация мақсади

1 - Ўз эҳтиёжи учун;

2 - Тижорат мақсадида;

3 - Жисмоний шахсларга иштирокчилар таркибидан чиқиш, устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига товарлар (хизматлар) бериш;

4 - Жисмоний шахсларга (дивидендларни товар кўринишида олишда);

5 - Товарларни (хизматларни) текинга бериш;

6 - Юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга товарлар (хизматлар)ни бериш;

7 - Товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш;

8 - Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш;

9 - Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни реализация қилиш;

10 - Корхона мол-мулкини мажмуа сифатида реализация қилиш.


Етказиб берувчи тоифаси

1 - Ишлаб чиқарувчи;

2 - Импорт қилувчи;

3 - Улгуржи савдо;

4 - Чакана савдо;

5 - Воситачи;

6 - Хизмат кўрсатувчи;

7 - Бошқалар.

3. Бундан ташқари, ПИНФЛ кўрсатилган ҳолларда Excel шаблонини юклашда хатолар ва шартномани кўрсатиш билан боғлиқ хатолар тузатилди.


1C "Венкон" фойдаланувчилари учун яқин кунларда ушбу майдонларни кўрсатган ҳолда 1C дан ҳисоб-фактураларни кўрсатиш ва юбориш имконияти билан янгиланиш чиқарилади.

Report Page