Didox да янгиланиш (27.07.2021)

Didox да янгиланиш (27.07.2021)


МХИК бўйича 17 хоналик кодларни қўшиш, юклаш индикатори, имтиезларни кўриш ва бошқа ўзгаришлар (27.07.2021)


1. Махсулотларнинг янги 17 хонали МХИК кодларини қўшиш имконияти яратилди.

Янги кодларни қўшиш учун "Созламалар" - "МХИК бўйича махсулот (хизмат) коди" бўлимида Қидирув майдонига керакли махсулот (хизмат) номи ёки кодини киритиш ва код топилгандан сўнг "Қўшиш" тугмасини босиш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, агар янги кодлар http://tasnif.soliq.uz сайтида "Танланганлар" рўйхатига қўшилган бўлса, уларни "Янгилаш" тугмасини босиш орқали рўйхатга қўшиш мумкин;

2. ҚҚС бўйча имтиёз кўрастилган холда жўнатилган фактураларда имтиёзларни кўриш имконияти яратилди.  

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, хисоб фактурада кўрсатилган солиқ имтиёзини кўриш имконияти қўшилди. Бунинг учун Сизга керакли бўлган хисоб фактурани очиб "Имтиёзларни кўриш" (Кўз белгиси) тугмасини босиш керак. Тугма босилгандан сўнг хисоб фактурада кўрсатилган махсулот номи, шу махсулотда белгиланган имтиёз коди ва номи тўғрисида маълумот чиқади. (ушбу функция хозирча фақат янги яратилган хужжатларда мавжуд);

3. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, хисоб фактураларни Excel шаблон орқали жўнатилганда юклаш жараёнини кўрсатиб турувчи фоизли индикатор қўшилди. Ушбу индикатор орқали юклаш жараёнини кузатиш мумкин;

4. Умумий рўйхатда жорий сахифадаги хужжатларни "Янгиланган сана" ва "Хужжат рақами ва санаси" устунлари бўйича ўсиш ва камайиш тартибида саралаш имконияти кўшилди;

5. Кирувчи Шартнома ("Шартнома (ДСҚ)" хужжат тури) асосида ишончнома яратиш имконияти қўшилди. Кирувчи шартнома имзолангандан сўнг "Ишончнома яратиш" тугмаси пайдо бўлади;

Бундан ташқари, "Мониторинг" бўлимида қуйидаги имконият қўшилди:

Корпоратива карта ва POS - терминаллар бўйича транзакцияларни  Excel шаблонга юклаб олиш имконияти.


Report Page