Didox да янгиланиш (16.08.2021)

Didox да янгиланиш (16.08.2021)


Didox да янги имкониятлар - Чекларни ҚҚС хисоботида акс эттириш учун рўйхатдан ўтказиш, ва хужжат яратишда МХИК кодлари ва ўлчов бирликларини танлашда янгиланиш!!!

1. Корпоратив карта орқали тўлов учун тақдим қилинган онлайн-НКМ чекини рўйхатга олиш имконияти яратилди. Чекни рўйхатга олиш учун "Мониторинг" —> "Корпоратив карта орқали тўлов учун тақдим қилинган онлайн-НКМ чекини рўйхатга олиш" бўлимига ўтинг.

Сўнг, очилган ойнада "Фискал белги" ва "Фискал модул рақами" майдонларини тўлдиринг.

Ушбу майдонлар тўлдирилгандан сўнг "Тадбиркорлик субъекти СТИРи", "Чек рақами", "Банк карта суммаси", "ҚҚС суммаси", "Жами сумма ҚҚС билан" майдонлардаги маълумот автомат тарзда тўлдирилади. Бундан сўнг, "Терминал чеки RRN коди" майдонини тўлдиринг. Хамма майдонлар тўлдирилгандан сўнг, "Жўнатиш" тугмасини босинг.

МУХИМ!!! Чеклар Didox ЭДО тизимидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг рўйхатга олинган чеклар қаторида ва ҚҚС хисоботида акс этади.


Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Корпоратив карталар мониторинги" бўлими орқали чекларни рўйхатга олиш имконияти яратилди. Бунинг учун "Мониторинг" —> "Корпоратив карталар мониторинги" киринг, керакли карта ва даврни белгиланг. Сўнг, чеклар рўйхатидан керакли чекни танланг ва "Чекни ДСҚда рўйхатдан ўтказиш" тугмасини босинг.

Ушбу тугма босилгандан сўнг чекларни рўйхатга олиш учун ойна очилади (чеклар "Корпоратив карталар мониторинги" бўлимидан рўйхатга олинганида RRN код автомат тарзда тўлдирилади)


2. Хужжат яратишда "Товар (хизмат) лар Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи" ва "Ўлчов бирлиги" устунларида МХИК кодлари ва ўлчов бирликларни калит сўзларни киритиш орқали танлаш имконияти қўшилди


Report Page