Didox да янгиланиш (13.07.2023)

Didox да янгиланиш (13.07.2023)


Роуминг оператори томонидан киритилган ўзгартиришлар сабабли, Didox.uz сайтида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

1. "Ҳисоб-фактура" ва "Ҳисоб фактура Фарм" туридаги ҳужжатларни яратиш шаклининг жадвал қисмида "Товарни келиб чиқиши" янги майдони қўшилди. Ушбу майдонни тўлдириш учун очиладиган рўйхатдан тегишли тоифани танланг

Ушбу ўзгаришлар ЭҲФнинг босма шаклида ҳам кўрсатилади

2. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Корхона маълумотлари" ва "МХИК кодлар" бўлимларида ҳам "Товарни келиб чиқиши" турини танлаш ва сақлаш имконияти қўшилди.
"Корхона маълумотлари" бўлимида "Товарни келиб чиқиши" белгиланган бўлса, ЭҲФ яратишда ушбу майдон автоматик равишда тўлдирилади

Агар "Товарни келиб чиқиши" тури "МХИК кодлар" бўлимида белгиланган бўлса, ЭҲФ яратишда, МХИК код танланганда, "Товарни келиб чиқиши" тури автоматик равишда МХИКга бириктирилган турига ўзгаради

3. Ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Excel шаблонига қўшимча "Товарни келиб чиқиши" устуни қўшилди. Ушбу устунда товарнинг келиб чиқиши ID кодини киритиш керак:

1 - Ўзи ишлаб чиқарган;

2 - Олди-сотди;

3 - Хизмат кўрсатиш;

4 - Иштирок этмайман.

Киритилган ўзгаришлар сабабли, "Етказиб берувчи тоифаси" ва "Реализация мақсади" майдонларини тўлдириш шарт эмас

Фойдаланишдан аввал кэш тозалаб юбориш тавсия этилади. Бунинг учун ctrl+shift+R босинг

Report Page