Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз!

Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз!

 Адлия вазирлиги Жамоатчилк билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.

Танловда Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимига

6 нафар, ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар, Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимига 4 нафар, ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 5 нафар ва катта маслаҳатчиси лавозимига 11 нафар номзод иштирок этди.

Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 35 нафар номзоддан 12 нафари қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди.

Қолган 23 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилк билан алоқалар бўлими


Report Page