Диққат танлов

Диққат танлов

https://t.me/huquqshunosminbari

"Ҳуқуқшунос минбари" каналлари обуначилар ўртасида “Меҳнат ҳуқуқини биласизми?” танловини ўтказиш

НИЗОМИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 1.1 "Ҳуқуқшунос минбари" томонидан (бундан кейин матнда Канал деб аталади) обуначиларнинг меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини ошириш мақсадида “Меҳнат ҳуқуқини биласизми?”танлови ташкил этилади.

1.2 Танловда иштирок этиш барча ёшдаги фуқаролар учун иҳтиёрий.

1.3 Танловни ўтказишнинг аниқ муддатлари Каналда танлов бошланишидан 2 кун олдин эълон қилинади.

1.4 Канал томонидан танлов ўтказиш муддатларига ва шартларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

1.5 Канал танлов тўғрисида ёзма ёки бошқа турдаги ахборот бериш мажбуриятини олмайди.

1.6 Танлов ғолиблари "Ҳуқуқшунос" минбарининг facebook, youtube, instagram ва telegram даги саҳифаларига обуна бўлмаганлиги аниқланса танловдан четлаштирилади ва совға берилмайди.

II.ТАНЛОВНИНГ ШАРТЛАРИ

2.1 Танловда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

2.2 “Меҳнат ҳуқуқини биласизми?” танловини ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар Канал томонидан ҳал қилинади.

2.3 Танлов 2 бочқичда ташкил этилади:

2.4 Биринчи босқичда иштирокчилар "Ҳуқуқшунос минбари"нинг facebook, youtube, instagram ва telegram даги саҳифаларига обуна бўлишлари ва ўз дўстларига улашишлари зарур бўлади.

2.5 Иккинчи босқичда иштирокчилар Каналда (@huquqshunosminbari) 10 кун давомида эълон қилинган саволларга жавоб берадилар.

2.6. Танловда иштирокчилардан Каналда эълон қилинган 2 тадан саволларга тезкор, тўғри ва асосли жавоб бериш талаб этилади.

2.7 Саволлар танлов бошланган кундан бошлаб ҳар куни 1 марта соат 16:00 да эълон қилинади.

2.8 Иштирокчилар томонидан жавоблар соат 16:00-18:00 оралиғида телеграмдаги махсус манзили орқали қабул қилинади, ундан кейин келган жавоблар ҳисобга олинмайди.

2.9. Саволлар эълон қилинганда, уларга жавоб йўллаш манзили ҳам кўрсатиб ўтилади.

2.10. Ҳар бир тўғри берилган жавобга баллар қуйидагича тақсимланади:

энг биринчи тўлиқ ва тўғри жавоблар учун – 3 балл;

иккинчи ва ундан кейинги тўғри жавоблар – 1 балл билан баҳоланади.

Саволларнинг барчасига тўлиқ жавоб жўнатилганда балл берилади.

2.11. Жавоблар телеграмдаги махсус манзилга келиб тушган вақт жавоб қабул қилинган вақт деб ҳисобланади.

2.12. Юборилгандан кейин ўзгартирилган хабар эгаларининг натижаси инобатга олинмайди.

2.13. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, берилган саволларга тўғри жавоблар ва танлов натижалари жадвал кўринишида Каналда эълон қилиб борилади.

2.14. Энг кўп балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

Баллар тенг келиб қолган тақдирда қўшимча савол берилиши мумкин.

III ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

3.1 Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар берилади:

1 ўрин учун - Телевизор;

2 ўрин учун - Телефон;

3 ўрин учун - Китоблар тўплама.

V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

4.1 Танлов тўғрисидаги эълонлар "Ҳуқуқшунос минбари"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон килинади.

4.2 Танловда давлат ва нодавлат ташкилотлари хомийлик қилишлари мумкин.

4.3 Танлов натижалари юзасидан шикоятлар қабул қилинмайди.

Ҳуқуқшунос минбари

Ушбу хабарни ўқиш орқали танлов шартларига рози бўласиз.

Report Page