Диққат танлов!!!

Диққат танлов!!!

@Vatanparvar_namangan

“Ватанпарвар” - 30 ёшда!

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “Ватанпарвар” ташкилотининг янги даври” мавзусида кўрик-танлов эълон қилади!

O'zbekiston mudofasiga ko'maklashuvchi "Vatanparvar" tashkiloti

Танловда Наманган вилояти, шаҳар ва туманлардаги “Ватанпарвар” ташкилотининг фаолияти мақола ва кўрсатув, турли жанрлар асосида ифодаланиши лозим.

Кўрик-танлов бир босқичдан иборат бўлиб, “Босма нашрда эълон қилинган энг яхши мақола”, “Веб-сайтда эълон қилинган энг яхши мақола”, “Энг яхши кўрсатув ва видеоролик” номинациялари бўйича ўтказилади. Тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.


Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар 2021 йил 20 октябрдан 10 ноябрь кунига қадар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши керак.

Иштирок этишни истаган журналист ва блогерлар ҳамда ижодкорлар барча ижод намуналарини жорий йилнинг 12 ноябрь кунига қадар Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига етказиши лозим.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари “23 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган куни”га қадар тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаймиз!


Report Page