Диққат танлов!!!
Касаба уюшмалариЁшлар ўртасида “Сайлов ҳуқуқини биласизми?” танловини ўтказиш
НИЗОМИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан (бундан кейин матнда Кенгаш деб аталади) ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида “Сайлов ҳуқуқини биласизми?”танлови ташкил этилади.
1.2 Танлов ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билимларини ошириш, улар ўртасида сайлов қонунчилиги билан доимий танишиб борадиган билимдон ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.
1.3 Танлов ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашининг махсус Ишчи гуруҳи (бундан буён матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
1.4 Кенгаш ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.
1.5 Танловни ўтказиш аниқ муддатлари Кенгаш расмий телеграм каналида (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши расмий телеграм канали бундан кейин Канал деб аталади) танлов бошланишидан 2 кун олдин эълон қилинади.
1.6 Ишчи гуруҳ томонидан танлов ўтказиш муддатларига вуа шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
1.7 Танловнинг ўтказилиши ҳақида эълон Кенгашнинг расмий веб-сайти, Каналда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинади.
II. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- ёшлар ўртасида сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти тўғрисидаги билимларини ошириш;
- мамлакатимизда сайлов қонунчилиги борасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ёшларнинг хабардорлигини оширишни рағбатлантириш;
- ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш.
III.ТАНЛОВНИНГ ШАРТЛАРИ
3.1 Танловда 18-30 ёшдаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
3.2 “Сайлов ҳуқуқини биласизми?” танловини ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар Ишчи гуруҳ томонидан ҳал қилинади.
3.3 Танлов 2 бочқичда ташкил этилади:
3.4 Биринчи босқичда иштирокчилар Каналда (@kasabafar) 10 кун давомида эълон қилинган саволларга жавоб берадилар.
3.5. Танловда иштирокчилардан Каналда эълон қилинган 3 тадан саволларга тезкор, тўғри ва асосли жавоб бериш талаб этилади.
3.6 Саволлар танлов бошланган кундан бошлаб ҳар куни 1 марта соат 17:00 да эълон қилинади.
3.7 Иштирокчилар томонидан жавоблар соат 17:00-19:00 оралиғида телеграмдаги махсус манзили орқали қабул қилинади, ундан кейин келган жавоблар ҳисобга олинмайди.
3.8. Саволлар эълон қилинганда, уларга жавоб йўллаш манзили ҳам кўрсатиб ўтилади.
3.9. Ҳар бир тўғри берилган жавобга баллар қуйидагича тақсимланади:
энг биринчи тўлиқ ва тўғри жавоблар учун – 3 балл;
иккинчи ва ундан кейинги тўғри жавоблар – 1 балл билан баҳоланади.
Саволларнинг барчасига тўлиқ жавоб жўнатилганда балл берилади.
3.10. Жавоблар телеграмдаги махсус манзилга келиб тушган вақт жавоб қабул қилинган вақт деб ҳисобланади.
3.11. Юборилгандан кейин ўзгартирилган хабар эгаларининг натижаси инобатга олинмайди.
3.12. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, берилган саволларга тўғри жавоблар ва танлов натижалари жадвал кўринишида Каналда эълон қилиб борилади.
3.13. Энг кўп балл тўплаган 20 нафар иштирокчи биринчи босқич ғолиблигини қўлга киритади ва иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Иштирокчиларнинг баллари иккинчи босқичга ўтмайди.
3.14. Иккинчи босқич Кенгаш биносида ўтказилиб, 2 турдан иборат бўлади. Биринчи турда иштирокчилар учун 20 донадан тест саволлари берилади ва жавоб бериш учун 30 дақиқа ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади.
3.15. Тест саволларига жавоблар барча иштирокчилар кўз ўнгида текширилади ва баллар махсус экранда акс этади.
Барча иштирокчилар иккинчи турда иштирок этади.
3.16 Иккинчи турда ҳар бир иштирокчига навбати билан 3 тадан савол берилади. Саволларга тайёргарлик кўриш учун 3 дақиқа, жавоб бериш учун 3 дақиқа ажратилади.
3.17 Ҳар бир жавоб учун 5 балл берилади. Ҳар бир иштирокчи жавоб берганидан сўнг баллари шу заҳоти эълон қилинади ва махсус экранда экс этади.
3.18 Биринчи ва иккинчи тур якунларига кўра энг юқори балл олган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Баллар тенг келиб қолган тақдирда қўшимча савол берилиши мумкин.
IV ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ
4.1 Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар берилади:
1 ўрин учун - Диплом ва “Зомин” санаториясига йўлланма;
2 ўрин учун - Диплом ва ноутбук;
3 ўрин учун - Диплом ва телевизор.
4.2 Танловда фаол иштирок этган ёшлар қўшимча номинациялар бўйича тақдирланади.
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
5.1 Танлов тўғрисидаги эълонлар Кенгашнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон килинади.
5.2 Танловда давлат ва нодавлат ташкилотлари хомийлик қилишлари мумкин.
5.3 Танлов билан боғлиқ бошқа масалалар Ишчи гуруҳ томонидан ҳал қилинади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши