Диққат, танлов!
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси туман халқ таълими бўлими мудири ва Бош бошқарма тасарруфидаги қуйидаги умумий ўрта таълим мактабларининг директори лавозимига танлов эълон қилади:
1. Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими мудири
Танловда:
Халқ таълими бўлими мудири лавозимига танловда иштирок этувчи номзодларга қўйиладиган малака талаблари:
— олий маълумот;
— педагогика соҳасида камида 5 йиллик иш стажи;
— раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш стажи;
— етакчилик фазилатларининг мавжудлиги, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
— якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қилиш қобилияти;
— ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, қарорларни қабул қилиш қобилияти;
— тадбиркорлик кўникмалари;
— MS Office, Internet компьютер дастурларининг мукаммал билиши;
— ўзбек ва рус тилларини билиши, инглиз тили – мақсадга мувофиқ.
Танловнинг саралаш босқичлари:
— Тест синовлари (танловнинг биринчи босқичи учун IQ, EQ, менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест),
— Амалий топшириқ - тақдимот тайёрлаш.
Танлов икки босқичда:
— биринчи босқич-халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, IQ, EQ, менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест;
— иккинчи босқич–талабгорнинг назарий ва амалий билимларини аниқлаш мақсадида суҳбат.
2. Умумий ўрта таълим мактаби директорлари лавозимларига:
1. М.Улуғбек туманидаги 211-А-сонли умумий ўрта таълим мактаби;
2. Олмазор туманидаги 133- сонли умумий ўрта таълим мактаби;
3. Сергели туманидаги 68-, 322-, 331-сонли умумий ўрта таълим мактаблари;
4. Чилонзор туманидаги 138-, 195-А-сонли умумий ўрта таълим мактаблари;
5. Шайхонтоҳур туманидаги 85-, 316- сонли умумий ўрта таълим мактаблари;
6. Юнусобод туманидаги 72-, 260-сонли умумий ўрта таълим мактаблари;
7. Яккасарой туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби;
Танловда:
— камида бакалавр даражасига эга;
— таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида
2 йил иш стажига эга фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар “Умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тегишлилиги бўйича бош бошқармага қуйидаги ҳужжатларни, жумладан электрон шаклда тақдим этади:
— комиссия номига ариза;
— паспорт нусхаси;
— сўровнома;
— олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
— меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма.
Танлов икки босқичда:
— биринчи босқич-халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, IQ, EQ, менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест;
— иккинчи босқич–талабгорнинг назарий ва амалий билимларини аниқлаш мақсадида суҳбат.
Ҳужжатлар танлов эълон қилинган санадан бошлаб 15 кун ичида қабул қилинади.
Ҳужжатларни қуйидаги манзилга топширишингизни сўраймиз:
— Номзодлар ўз маълумотларини Халқ таълими вазирлигининг “Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими” базасида “Бўш иш ўринлари” бўлими (ish.uzedu.uz veb-сайтига) Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
— Ҳужжатлар “PDF” (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.
Маълумот учун телефон: (71) 237-08-17, E-mail: toshkent_shxtbb@xtv.uz
Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
