Диққат эълон

Диққат эълон

UzPharmAgency

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сонли “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” худудидаги биноларда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг муассасалари мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, дори воситалари, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этади.

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятида Соғлиқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларнинг фаол қатнашишини ҳамда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг худудий бўлинмалари ва даволаш-профилактика муассасаларининг эхтиёжидан келиб чиқиб, шартномалар тузишини таклиф қиламиз!

Маълумот учун: Мазкур қарорлар асосида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хузурида www.cooperation.uz домени остида электрон кооперация биржа Портали ташкил этилган. Унда махаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини жойлаштириши мумкин.

www.cooperation.uz

Портал хақида:

Электрон кооперация портали ҳамкорларни излаш ҳамда узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўядиган шерикларни топишнинг муҳим воситаси бўлиб, масофадан туриб саноат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича иқтисодий шартномалар (контрактлар) тузиш ва давлат харидлари тизими орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга барқарор талабни шакллантиришни таъминлайди.

Порталнинг асосий мақсадлари қуйидагилар хисобланади:

  • Маҳаллий саноат ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш;
  • Кичик бизнес субъектларини ишлаб чиқаришга кенг жалб қилиш;
  • Саноат коопреациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.

Мурожаат учун:  

99893 5472222 Шарофиддин

99893 9035750 Нодирбек

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter