Диққат эълон
Uzpharmcontrol
Сиз олий маълумотли фармацевтмисиз? Бироқ замонавий хорижий компаниялар ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар сизнинг амалий малакаингиз ёки дори воситаларини таҳлил қилиш усуллари ҳақида маълумот талаб қилмоқдами?
Ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида 2019 йил 31 январдан бошлаб Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаш Илмий маркази давлат муассасасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида махсус курслар ўз фаолиятини бошлади.
🔬 Синов маркази таркибидаги Дори воситаларини назорат қилиш ва стандартлаш лабораторияси – мамлакатимиздаги энг замонавий жиҳозланган лабораториялардан бири бўлиб, малакали мутахассислар томонидан дори воситалари сифатини Давлат фармакопеяси ва меъёрий ҳужжатлар асосида физик ҳамда кимёвий таҳлил усуллари орқали ўргатиб келмоқда.
📚 Курслар амалдаги қонунчилик, халқаро стандартлар ва замонавий фармацевтик амалиёт талабларига мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, тингловчилар учун назария ва амалиёт уйғунлигида ташкил этилади.
Марказимиз таркибидаги Илмий тадқиқот ва ўқув бўлими — Республикада биринчи бўлиб халқаро GLP сертификатига эга бўлган лабораториядир. Бу ерда янги дори воситаларини яратиш устида ишлаётган илмий тадқиқотчилар, талабалар ва ташкилотлар учун клиникагача бўлган тадқиқотларни ўтказиш имконияти мавжуд.
Ҳозирга қадар қуйидаги йўналишларда клиник олди тадқиқотлар олиб борилмоқда:
⦿ аллерген хоссалари;
⦿ маҳаллий оғриқсизлантириш фаоллиги;
⦿ қон томир ўтказувчанлигига таъсири;
⦿ антибактериал ва антифунгал фаоллик;
⦿ гипотензив, антигипоксик, кардиотоник таъсир;
⦿ иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши фаоллик;
⦿ гиполипидемик ва антисклеротик таъсир;
⦿ гипокальсемик, муколитик ва гепатопротектив хусусиятлар.
⚗️ Замонавий асбоб-ускуналар ва тажрибали мутахассислар мавжудлиги туфайли ушбу лабораторияда тадқиқотлар юқори сифатда олиб борилиб, клиникагача бўлган босқичларда муваффақият кафолатланади.
👉 Сиз ҳам ўз малака ва билимларингизни ошириб, фармацевтика соҳасида рақобатбардош мутахассисга айланишни истасангиз, мазкур курслар Сиз учун!