Диққат эълон!

Диққат эълон!

Uzpharmcontrol

Ибн Сино таваллудининг 1045 йилиги, “Тиб конуни” яратилганининг 1000 йиллиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тезислар қабули давом этмоқда

Тезислар мавзуси Ибн Сино таълимоти билан бевосита боғлиқ бўлиши ва шунга мос равишда илмий ва амалий асосланган бўлиши керак.

Битта муаллиф фақат иккита тезис билан қатнашиши мумкин.

Тақдим этилган тезисларни танлаб олиш таҳририят ҳайъати томонидан амалга оширилади. Таҳририят 20 августга қадар муаллифни унинг халқаро конференция маърузачилари рўйхатига киритилгани ҳақида хабардор қилади.

25 йил 2025 августдан бошлаб илмий ишлар тўпламига ва халқаро конференция дастурига киритилган тезисларни Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази веб-сайтида кўришингиз мумкин бўлади: www. uzpharm-control.uz.

Тезисларга қўйиладиган талаблар:

1. Ҳажми-1 саҳифа А4 форматида; шрифт Тimes New Roman, ҳажми 12; чап томонидан чекиниш - 3 см; ўнгдан - 1,5 см, тепа ва пастки томонлари 2 смдан, қаторлар оралиғи - 1,0;

2. Тезиснинг номи ўртада катта ҳарфлар билан ёзилиши керак. Кейинги сатрда муаллифларнинг исмлари ва бош ҳарфлари курсатилади. Кейинги қатордан мамлакат, вилоят, шаҳар ва ташкилотнинг тўлиқ номини кўрсатилиши керак. Маърузачининг фамилияси тагига чизилган бўлиши керак. Тезис матнини тугаганидан сўнг муаллифлар қўшимча маълумотларни (иш жойи, лавозими, илмий даражаси) ва манзили (телефон рақами, электрон почта ва бошқаларни) тақдим етишлари керак.

3. Муаллифлар барча қисқартма ва аббревиатураларни матнда биринчи марта қўллашда тўлиқ тушунтиришлари керак.

4. Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. 

Тезисларни топшириш муддати

Тезисларни топшириш муддати 20 август 2025 йил, соат 16.00 гача e-mail орқали: avicennafoundation@yandex.com

Батафсил маълумот:  (+99871) 268-08-97

Report Page