Детерминизм!

Детерминизм!

Махмудов!

Менинг фикримча, энг даҳшатли назариялардан бири бу детерминизм назарияси бўлиб, у бизга ҳамма нарсанинг сабаби борлигини ва ҳамма нарсанинг олдиндан белгилаб қўйилганлигини айтади ва инсонларда ҳеч қандай масалада эркин танлов мавжуд эмас, биз эркин танлов деб қабул қилаётган ҳамма қарорларимиз ўтмишда бўлган воқеаларга асосланади. Биз қаерда туғилишни танламаганмиз, кимдир томонидан қарор қабул қилинган бўлса-да, бу аниқ бизнинг шахсиятимиз эмас эди, чунки ҳеч биримиз туғилишдан олдин нима бўлганини эслай олмаймиз ва ўлимдан кейин нима бўлишини ҳам ҳеч ким билмайди, қолаверса, онгдан ташқарида нима борлигини ҳам ҳеч ким англаб етмага

Туғилганимизда бизда ҳеч нарса бўлмаган, сув каби бўш ва шаффоф бўлиб туғилганмиз. Туғилганимиздан кейин, бизни қандай одамлар қамраб туришини танламаганмиз, умримиз давомида биз билан бирга бўладиган одамларни танламаймиз, одамлар келади-кетади ва ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Биз мулоқот қиладиган, жанжал қиладиган ёки шунчаки бирга вақт ўткизадиган одамларни танламаймиз, булар бизнинг эҳтиёж, истак, ҳис-туйғулардан келиб чиқади, буларни эса бошқариш бизнинг қўлимизда эмас. Бизни ўраб турган одамлар ҳам бутунлай ўзининг шахсий танловисиз туғилади ва ҳеч ким билмайдиган сабаб орқали кутилмаганда бир - биримиз билан учрашамиз. Албатта, учрашиш ёки учрашмасликни ҳам ўзимиз белгиламаймиз, шунчаки бизнинг режаларимиз белгилаб қўйилган воқеаларга мос тушиб қолиши мумкин ёки бирон сабабга кўра мос тушмайди.

Биз ҳеч нарсани танламаймиз ва бизнинг дидимиз, фикримиз ва сифатимиз фақат биз туғилган ва ҳозир яшаётган муҳитдан пайдо бўлиб ривожланади. Одам ҳаёти учун ўзи жавобгар эмас, биз фақатгина ички аъзолар, нейронлар, суяклар ва гўшт йиғилган мавжудотмиз холос. Биз ҳатто қандай кийим сотиб олишни ҳам танламаймиз, иссиқ бўлса енгил кийим, совуқ бўлса қалин кийим, ўқишга, учрашувга ҳам ҳолатга мосидан сотиб оламиз. Буюмларни турлари ва ранглари эса бу иллюзия холос, яьни уларни ҳам жинсимиздан, ёшимиздан келиб чиқиб сотиб оламиз, яни танловимиз бўлмаган жиҳатлардан.

Life after death

Report Page