Депутатлар томонидан Андижон шаҳридаги Шифохоналар фаолияти таҳлили ўрганилди 

Депутатлар томонидан Андижон шаҳридаги Шифохоналар фаолияти таҳлили ўрганилди 


Бугунги пандемия шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар алоҳида аҳамият касб этади.

Ўрганишдан асосий мақсад шаҳардаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, пандемия шароитида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ҳамда тиббиёт муассасаларининг бугунги кундаги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслари ҳамда вилоят ҳокими топшириқлари ижросини таъминлаш бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари Андижон вилояти ва шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Саттарова ҳамда А.Омонов томонидан шаҳарда жойлашган тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникаларнинг бугунги кундаги фаолияти, биринчи ёрдам кўрсатилиш учун зарур дорилар, автотураргоҳ мавжудлиги, ҳудуд ва бино хоналарининг умумий санитар ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди.

Хусусан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Андижон шаҳрида жойлашган 2-сонли туғруқ комплексида бўлиб юқорида қайд этилган саволнома асосида мавжуд муаммолар ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида якунида мутасадди тузилма раҳбарларига аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларни ташкил этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги

Матбуот хизмати


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram