Депутатлар саккизта масалани муҳокама қилишди
Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 6-чақириқ 55-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга туман ҳокими Алишер Каримджанов раислик қилди.
Депутатлар туман прокурори Д. Файзиев "Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2022-йилнинг 6 ойи давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида"ги, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник И.Турғуновнинг "Оққўрғон туманида 2022 йил 6 ой давомида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, йўл ҳаракати, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида", Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Б. Бекнозовнинг "Туманда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича туман ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган фаолият тўғрисида"ги ҳисоботини тингладилар.
Шунингдек, "Туман тиббиёт бирлашмасининг локал тизими учун маблағ ажратиш тўғрисида", "Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2022 йил 8-июль санасидаги VI-54-108-10-0-К/22 сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида", "Ўз доимий даромад манбаига эга бўлмаган эхтиёжманд оилаларни
“Темир дафтар”га киритиш тўғрисида", “Темир дафтар” рўйхатида турувчи фуқароларга моддий ёрдам учун маблағ ажратиш тўғрисида", "Ўз доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар” дан чиқариш тўғрисида"ги масалалар атрофлича муҳокама этдилар.