Депутат ва ёшлар учрашуви

Депутат ва ёшлар учрашуви

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Сайлов Комиссияси ўртасида имзоланган Меморандумга биноан вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Депутат ва ёшлар” учрашувлари, шунингдек, “Менинг овозим-Ватаним келажаги”, “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзуларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Ёшлар маркази биносининг конференсиялар залида “Депутат ва ёшлар“ учрашуви ташкил этилди. Унда вилоят "Адолат" сотциал демократик партияси вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди. “Менинг овозим-Ватаним келажаги”, “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзуларида ўтказилган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинган Сайлов кодекси тўғрисидаги қонундаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди. Тадбирда 60 нафар қатнашувчилар иштирок этди.

Report Page