Вилоят Кенгаши депутати ва Шўртан газ кимё мажмуасининг бир гуруҳ фаол ёшларидан ташаббус

Вилоят Кенгаши депутати ва Шўртан газ кимё мажмуасининг бир гуруҳ фаол ёшларидан ташаббус


Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Шухрат Асланов ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасининг фаол ёшлари ташаббуси билан Ғузор туманида жойлашган 31-умумий ўрта таълим мактабини ободонлаштириш мақсадида 100 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Бугунги кунда юртимизда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро, ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, табиатнинг гўзаллигини, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлашда муҳим омил бўлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус доирасида биргина Шўртан газ кимё мажмуасининг фаол ёшлари мисолида туманнинг 31-мактабида таълим олиб келаётган ёш авлодга ҳамжихатликда иш олиб бориш ва мажмуанинг фаол ёшлари сингари жамиятда ўз ўрниларини топиш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда, маънавий-маданий тадбирларда фаол бўлишлари каби фазилатлар сингдирилди.

Шунингдек, Вилоят Кенгаши депутати Ш.Асланов томонидан шу куннинг ўзида тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси, бир қатор шеърлар муаллифи бўлган, салоҳиятли ва зукко Ашурова Мадинабонуга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

Report Page