Депутат маҳалла билан ҳамнафас

Депутат маҳалла билан ҳамнафас

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бугун "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласи "Янги авлод" кўчасидаги фойдаланилмаётган, ташландиқ ҳолга келиб қолган масжид ҳовлисида аҳоли иштирокида обадонлаштириш ишлари олиб борилди,

Ушбу ҳашарда 24-округ депутати Авазбек Абдулхаев ҳам қатнашди. Шу ернинг ўзида маҳалла кексалари ва фполлари томонидан бўш ётган масжидни маҳалла гузарига айлантириш, турли тадбирлар, "Наврўз" байрами, халқ сайли ва шу каби миллий ҳамда оммавий байрамларни ўтказиш таклифи билдирилди. 

Депутат ҳам ўртага ташланган бу таклиф юзасидан юқори аа тегишои ташкилотларга мурожаат қилишини маълум қилди. 

Маҳалланинг қувончу ташвишларига ҳамнафас бўлаётган депутат доим одамлар орасида.

Ҳафтанинг шанба якшанба кунлари ҳудудда ҳашар уюштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, имконияти чекланган фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг дарди, ташвишларини тинглаб, амалий ёрдам кўрсатиш сингари хайрли ишларга қўл уришда деиутат ташаббус кўрсатмоқда.

Ҳаккарман-Янги Жигаристон" фаоллари номидан ҳашарда қатнашганларга ҳамда ёшлар, йигитларга миннатдорчилик билдирилди. 

Ҳашардан сўнг Авазбек Абдулхаев маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда "Ҳаккарман" кўчасида яшовчи Ибрагимовлар хонадонга ташриф буюришиб, оилавий шароитини ўргандилар ва керакли маслаҳатлар бердилар.


Report Page