Депутат Дониёр Юсупов ташаббуси билан "Бойжигит" да янги компания иш бошламоқда.

Депутат Дониёр Юсупов ташаббуси билан "Бойжигит" да янги компания иш бошламоқда.


t.me/doniyor1973

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги 5152-сон қарорига кӯра, танланган бошқарувчи ташкилотга қуйидаги вазифалар юклатилади:

t.me/doniyor1973

Шартномаларга асосан барча кўп квартирали уй-жойларни бошқариш, шунингдек, якка тартибда қурилган уйларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилотларга (объектларга) коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;

t.me/doniyor1973

Тегишли ҳокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш;

t.me/doniyor1973

24 соат мобайнида фаолият юритадиган диспетчерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматини ташкил этиш;

t.me/doniyor1973

б) барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш рухсат этилади;

в) якка тартибда қурилган уйлар мулкдорлари, хусусий ташкилотлар вакиллари томонидан танланган бошқарувчи ташкилот билан шартнома ихтиёрий равишда тузилади;

г) бошқарувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда муҳандислик тармоқлари ҳамда коммуникацияларини қуриш ва ўзгартириш ишлари бошқарувчи ташкилотга маълум қилган ҳолда амалга оширилади.

 Шу маънода бугун Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Бойжигит" МФЙ да"AVAYXON OBOD GROUP" МЧЖ вакиллари ва маҳалла аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. Унда компания раҳбарияти ва вакиллари Президент қарорининг мазмун-моҳияти, кӯп квартирали уйларга кӯрсатиладиган хизмат турлари ҳақида тушунтириш бердилар. Намойиш этилган видео ролик орқали бошқарув компаниясининг иш фаолияти ҳақида батафсил маълумот олинди. 

t.me/doniyor1973

Кӯп йиллар давомида маҳалладаги кӯп қаватли уйларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан кӯрсатилаётган хизмат аҳолини қониқтирмагани депутат ва ҳокимлик вакиллари билан бӯлган учрашувларда маълум қилинган эди. Шу боис янги бошқарув компанияси хизматига эҳтиёж сезилмоқда. Ӯйлаймизки, янги иш бошлаётган компания аҳоли розилиги йӯлида хизмат қилади.

t.me/doniyor1973

















Report Page