Департамент бошлиғининг Шофиркон туман ёшларига табриги!

Департамент бошлиғининг Шофиркон туман ёшларига табриги!

Шофиркон туман прокуратураси

Азиз ва қадрли ёшлар!

Сиз Мамлакатимизнинг эртанги куни, жамиятимиздаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга тадбиқ этувчи муҳим куч, маънавий салоҳиятли келажагимиз ҳисобланасиз.

Юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли тадбирлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани ёшларни янги, юксак марраларга етаклаши тайин.

Ёшларнинг орзу-интилишларини, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш учун бугун юртимизда кенг имкониятлар мавжудлигини кўриб сизларга жудаям ҳавасим келади. 

Ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилган ҳолда энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комил, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз ва албатта ижодингиз, шунингдек спорт соҳасида эришаётган ютуқларингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласизлар.

Сиз, азиз ёшларни бугунги қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга, улкан ютуқлар, бахт ва омад тилайман.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти Шофиркон туман бўлими бошлиғи Ш.Ҳ.Садуллаев

Report Page