Демак, бўш резюме шаблонингиз бор.

Демак, бўш резюме шаблонингиз бор.

HR SQBFebruary 17, 2022

Сиз уни касбий тажрибангиз, билим ва кўникмаларингиз ҳамда ютуқларингиз билан тўлдиришингиз зарур бўлади.

1️⃣ Формат

Бир нечта вариант мавжуд:

▫️ Хронологик урғу – сизнинг профессионал тажрибангизни сўнгги иш жойингиздан бошлаб ортга бўлган кетма кетлигида акс эттиради. Ўз касбингиз доирасида қолган ҳолда иш жойингизни маълум бир сабаларга кўра ўзгартиришни режалаштираётган бўлсангиз, сизга мос келади.

▫️Кўникмаларга урғу – сизнинг шу кунгача орттирган малакангизни акс эттиради. Агар сиз ҳеч қандай тажрибага эга бўлмай энди иш қидираётган бўлсангиз, ушбу вариантдан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

▫️ Комбинация. Эга бўлган тажрибангиз сиз танлаган йўналишдаги вакант лавозимга тўғри келмаса, бироқ аввалги иш жойларингизда мазкур вакант лавозим учун муҳим бўлган кўникмаларни ривожлантира олган бўлсангиз, ушбу вариант айнан сиз учун.

2️⃣Сиз билан қандай боғланиш мумкин

▫️Доим актив бўлган телефон рақамингизни кўрсатинг;

▫️Тўғри электрон почта манзилингизни киритинг. Электрон почта яратиш учун ўз исми-шарифингиздан фойдаланинг. Жорий ишингизда сизга очилган электрон почта манзилини кўрсатмаслигингизни тавсия этамиз;

▫️Ҳозир яшаётган шаҳрингизни қайд этинг;

▫️Ижтимоий тармоқлардаги профилларингиздан ҳаволалар, агар уларда касбий тажрибангизни тўлдирадиган маълумотлар бўлса.

3️⃣ Профессионал тажриба

▫️Резюмеингизга энг долзарб меҳнат тажрибангизни киритинг. Ўтган 10 йил давомида тўплаган тажрибангизга алоҳида эътибор қаратинг, қолган ҳамма нарсани тафсилотларсиз санаб ўтиш мумкин.

▫️Энг сўнггисидан бошлаб тескари хронологик тартибда иш жойларингизни санаб беринг.

▫️Жорий/охирги иш жойингизга кўпроқ эътибор беринг - бу энг батафсил маълумотни талаб қиладиган тажриба.

▫️Ажратилган рўйхат форматида 5-7 та энг долзарб вазифаларни санаб ўтинг.

▫️Факт ва рақамлар билан тасдиқланган аниқ ютуқларни шакллантиринг.

Рақамларга келганда кўп одамлар ўйланиб қолади. Энг осон йўли – савдо режасини бажариш, бозор улушини ошириш, маълум миқдордаги мижозларни жалб қилиш каби миқдорий KPI билан дуч келганлар учун. Фақат сифатга қаратилган KPIга эга бўлганлар ёки KPI кўрсаткичларга умуман эга бўлганлар учун рақамларни қаердан олиш мумкин? Бўлимда қанча одам сизга ҳисобот берганини (масалан, 1500 кишидан иборат бўлинмага ҳуқуқий ёрдам кўрсатган) ёки қўл остингизда ишлаган одамлоар сонини кўрсатинг. Қанча ходимни ўқитганингизни тасвирлаб беришингиз мумкин.

▫️Вазифалар ва ютуқлар иккита мустақил рўйхатга жойлаштирилиши мумкин.

▫️Танаффуслар ҳақида нима дейиш мумкин? Аввало, саналарни соҳталаштирманг, уларни 2016-2017 форматида эмас, балки 12.2016 - 03.2017 форматида кўрсатинг. Иккинчи вариант бир қарашда янада жозибали. 3 ойдан бир йил қилишга уринманг. 6 ойгача бўлган қисқа муддатли танаффуслар резюмеда кўрсатилишни талаб қилмайди. Узоқ муддатлиси – сизнинг ихтиёрингиз билан. Агарда ушбу ҳолатни тушунтира олсангиз, айтинг, бўлмаса шундай қолдиринг. Аммо ёдингизда тутинг, рекрутер албатта шу муддат ҳақида савол беради. Агар сиз мустақил ишлаган бўлсангиз, кўнгилли бўлган бўлсангиз, ўқиган бўлсангиз ёки ўзингизни асосий ишингиз орасида янги ролда синаб кўрган бўлсангиз, буни албатта кўрсатинг.

4️⃣ Таълим

▫️Аввал асосий таълим. Агар бир нечта бўлса, у ҳолда хронологик тартибда;

▫️Сўнг қўшимча таълим;

▫️Касбингиз учун энг муҳим курс ва тренинглар.

5️⃣ Кўникмалар

▫️Лавозим тавсифида келтирилган қисқа ва соҳага яқини киритилади.

6️⃣ Қўшимча маълумотлар

▫️Ўқиш давомидаги мукофотлар ва ютуқлар (талабалар ва битирувчилар учун тегишли);

▫️Касбий фаолиятингизга алоқадор бўлмаган лойиҳалар;

▫️Қизиқишлари ва севимли машғулотлари.

7️⃣ Қайта кўриб чиқиш

▫️Хатолар, матн териш хатолари ва мантиқий номувофиқликлар йўқ;

▫️Матн аниқ ва максимал рақамлаштирилган;

▫️Сўз бойлиги хилма-хил бўлиши лозим, сийқаси чиққан ва такрорий гаплар бўлмагани маъқул;

▫️Резюмени ўқиш осон.

Ҳажми 2 саҳифадан ошмайди.

Асосийси, бир неча кундан кейин ёзган нарсангизни қайта ўқиб кўринг, унда барча муҳим маълумотлар борлигига ишонч ҳосил қилинг ва ортиқча гаплар бўлса таҳрирланг.



Report Page