🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

muslim.uz

Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси иштирок этди. 

Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуо билан бошланди.


Маросимни Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Замир қори Рақиев очиб, мамлакатда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритиб, мана шундай қувончли кунга қардош халқлар вакиллари ҳам шерик бўлаётганидан миннатдорлик билдирди.


Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардошларимизни Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биноси билан самимий муборакбод этдилар. Муфтий ҳазратлари сўз давомида Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталдилар.


Шунингдек, қўшни давлатлар ўртасида муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, минтақамиздаги мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжини қондириш мақсадида фатво уламолари ҳамкорлиги яхши натижа бераётганини таъкидладилар. Бундай ҳамкорлик келгусида ҳам изчил давом этишига ишонч билдирдилар.


Тадбир давомида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбой Тағанули, Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов, Қирғизистон ҳукумати вакиллари, давлат арбоблари, депутатлар, исломшунос олимлар ҳамда экспертлар иштирок этди.


Маросим якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегациясининг эсдалик совғалари Қирғизистон мусулмонлари идорасига топширилди.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 

Muslim.uz

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Report Page