Декрет ва бола пулини тўлашдаги дискриминация: бунга барҳам бериладими?

Декрет ва бола пулини тўлашдаги дискриминация: бунга барҳам бериладими?

Source
Фото: TASS/Dominic Lipinski

Ўзбекистонда 18–30 ёш оралиғидаги хотин-қизларни – улар ОТМни тугатганми-йўқ, бу аҳамиятсиз – иш берувчилар унчалик ҳам хуш кўрмайди.

Сабаби оддий: улар яқин орада фарзандли бўлса, барибир ҳомиладорлик ва туғуруқ, ундан кейин бола парваришлаш таътилига кетишади. Бундай ходимга эса ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парваришлаш таътили учун нафақа тўлашга тўғри келади. Яна янги ходим топиш масаласи кўндаланг бўлади.

Давлат ташкилотларида ишлайдиган хотин-қизлар учун бюджетдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пуллари ажратилади. Лекин хусусий секторда ишлайдиган хотин-қизларга «декрет пули» иш берувчи зиммасига юклатилган. Бу эса ходимга «декрет пули» бериш раҳбарнинг инсофига боғлиқ бўлиб қолишини англатади.

Меҳнат қонунчилигини яхши тушунган ва ҳурмат қилган раҳбарлар ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини беришдан қизғанмайди, лекин бундай бўлмаган иш берувчилар йўқ деб ҳеч ким айта олмайди.

9 ёшгача болаларнинг 30 фоизи камбағал оилаларда яшайди — ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ 2020 йилда эълон қилган ҳисоботида кўра:

  • бюджет ташкилотлари томонидан – меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;
  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Президентнинг 2016 йилдаги қарорига , бюджетдан ташқари ташкилотларда ишловчи аёлларга солиқларни чегириб қолган ҳолда иш берувчи ҳисобидан «декрет пули» тўланиши қайд этилган. Яъни «декрет пули» хусусий секторда ишлаётган ходимнинг ишхонаси ҳисобидан тўланиши керак. Бу эса иш берувчилар орасида ходимларига бу пулларни тўлаб бермайдиганлар ҳам бўлишига сабаб бўлади.

Кейинги ўринда бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга «пул йўқ»: туғуруқ нафақасини олган давлат бюджети ташкилотларида ишловчи хотин-қизлар бола парвариши пулини олишга ҳақли эмас.

Меҳнат қонунчилигига кўра, аёл ҳомиладорлик ва туғуруқ таътилидан сўнг бола парвариши таътилига чиқиши мумкин. Бироқ бола парвариши таътили учун бюджет ташкилотларида ишловчиларга нафақа тўланмайди.

Бунга тааллуқли , «декрет пули» ходимга 100 фоиз тўланиши керак. Бироқ ҳозирги тартибда ишлаётганига 12 ой бўлмаган ходимларга декрет пули 75 фоиз тўланиши ҳақидаги :

— Янги йил бюджетида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш билан боғлиқ харажатларга 414,2 млрд сўм пул ажратилган. Лекин бу пуллар фақат бюджет ташкилотларда ишлайдиган аёлларга мўлжалланган.

Қолган аёлларга-чи дерсиз. Қолганларга бюджетдан пул йўқ. Аниқроғи, уларга декрет пули тўлаш (амалда тўламаслик) иш берувчиларнинг ўзларига юклаб қўйилган.

Янги замонда ўтган даврнинг кўп оғриқли муаммоларига барҳам берилди, лекин аёлларга декрет пулини бюджет ҳисобидан қоплаш борасида қурумсоқлик ва қори-ишкамбалик давом этмоқда.

Вазирлик ва идораларни болалатиб ташлаган, саноқсиз вазирларига Mercedes, тийиқсиз ҳокимларига Tahoe миндириб қўйган серхаражат давлат аёлларнинг келажак авлодни яратиш билан боғлиқ меҳнатга лаёқатсизлиги пайтида қўллашга ожиздек гўё.

Ҳар бир масъул давлат бўлажак фуқароларини дунёга келтираётган ўз аёлларининг ҳақли нафақасини ўз зиммасига тўлиқ олиши керак.

Аёлларга имтиёзли кредит ё садақа каби кўз кўрсин ёрдамлар керак эмас, уларга ўзларининг ҳақи – ишлаган вақтида тўлаган солиқлари ва иш берувчилари тўлаган ягона ижтимоий тўловлари ҳисобига шаклланадиган декрет пуллари қайтарилиши зарур, дейди Бакиров.

«Кўрпага қараб оёқ узатиш дегандай..»

Яқинда бўлиб ўтган Сенатнинг 10-ялпи мажлисида сенаторлар ҳомиладорлик ва туғиш  нафақалари бўйича молия вазири Темур Ишметовга савол берди.

Молия вазиридан ҳомиладорлик ва туғуруқ нафақалари учун бюджетдан маблағ қай тартибда ажратилиши, хусусий сектордаги ходимларга бу турдаги нафақалар учун бюджетдан пул ажратилмаслиги ҳақида сўралди.

«Маблағ ажратилишидан олдин тегишли тартибда вазирлик ва идораларга сўровномалар берилади. Молия вазирлиги бу сўровномаларни умумлаштиради. Кўрпага қараб оёқ узатиш дегандай... Ҳамма йўналишда ҳам юқори талаб даражасида маблағ ажратилмайди», – дея жавоб берди Ишметов.

Тимур Ишметов / Фото: Сенат ахборот хизмати

Вазир ўринбосари Жамшид Абруевнинг қайд этишича, бу масала бўйича ижтимоий ҳимоя концепцияси ишлаб чиқилган.

«Келгусида ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш ва босқичма-босқич ҳомиладорлик нафақаларини иш берувчи эмас, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш масаласи кўрилмоқда», – деди Жамшид Абруев.

Хулоса ўрнида

Фикримизча, она бўлиш арафасида турган қизлар давлат ҳимоясида эканини сезишлари лозим. Бунинг учун уларга (солиқ тўловчиларга) барча турдаги молиявий қўллаб-қувватлаш давлат томонидан кафолатланиши шарт.

Бўлажак она ёки фарзандли бўлган аёллар «декрет пули» ёки бола парвариши нафақаси учун иш берувчининг олдида ҳам, МФЙ идораси эшигида ҳам сарғайиб турмаслиги зарур.

Бу масала депутатлар ва сенаторлар, Гендер комиссияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг кун тартибига киритилиши мақсадга мувофиқ.

Бир сўз билан айтганда, аёллар ҳуқуқлари топталишига, қонунбузилишига чек қўйилиши лозим.

Зилола Ғайбуллаева

Report Page