Декабрь ойида Тошкентдан Андижонга ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади!

Декабрь ойида Тошкентдан Андижонга ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади!


Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 60/59-сонли йўловчи поезди 2021 йил 9 декабрдан бошлаб қўшимча равишда ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам қатновини амалга оширади.

Ушбу поезд 09, 16, 23, 30 декабрь кунлари амалдаги жадвал асосида Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан ҳаракатланади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


                              “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Report Page