Деҳқон бозорларида 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди
Расмий хабарларБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида дунёнинг 80 га яқин мамлакатида ҳайвонлар орасида оқсил, чўчқалар ўлати, қўйлар чечаги, Ньюкасла, нодуляр дерматит, куйдирги, бруцеллёз, қутуриш ва паррандалар орасида юқори патогенли грипп ҳамда бошқа тур касалликлар аниқланган.
Шунингдек, дунёнинг 3 та давлатида турли ҳайвон (ит, мушук, норка)ларда COVID-19нинг қўзғатувчилари кузатилган
Республика ҳудудига касалликларни кириб келишини олдини олиш борасида ўтказилган профилактик тадбирлар.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да ҳудудларда ҳайвонлар касалликлари бўйича ветеринария осойишталигини таъминлаш ва сифатли ветеринария сервис кўрсатиш орқали маҳалла фаровонлигини янада яхшилаш устувор вазифа қилиб белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сон Қарор ижроси таъминлаш бўйича бугунги кунга қадар, 17,7 мингта ахоли хонадонларига 175,8 минг бош қўй ва эчки, 15,2 мингта хонадонларга 2,4 млн. бош парранда, 3,5 мингта хонадонларга 72,5 минг бош қуён ва 7,2 мингта хонадонларга 61,8 мингта асалари уялари тарқатилди.
2022 йилда эпизоотияга қарши баҳорги профилактик тадбирларни ташкил этиш ва сифатли амалга ошириш мақсадида “Долзарб 90 кунлик” профилактик тадбирларни ўтказиш кунлиги ва “Маҳаллабай” ишлаш тизими яратилди.
Республика ҳудудларида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича соҳа раҳбар ҳодимларидан иборат республика ва ҳудудий комиссия тузилиб, ветеринария хизмати тадбирларини мувофиқлаштириб бориш учун республика ва ҳудудий штаблар ташкил этилди.
Маҳаллалардаги чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа йўналишлар билан шуғулланувчи хонадонлар сони ва уларнинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг “Ветеринария хизматларини “Махаллабай” ва “Хонадонбай” тартибда ташкил этиш” паспорти ишлаб чиқилди.
Шунингдек, кўчма “ветеринария хизматларини кўрсатиш” ташкил этилиб, уларга профилактик эмлаш тадбирлари, даволаш-профилактика ишлари ҳамда сунъий уруғлантириш бўйича хизматларни “маҳаллабай ва кўчабай” усулда оммавий равишда олиб бориш учун 200 дан ортиқ махсус автомашиналар, 3 мингта велосипед ва скутер мотоцикллар жалб этилди ва 2,1 минг дона Дьюар идишлар, 100 дона микроскоп ва 3 минг дона осеминаторлар сумкаси ҳамда бошқа махсус жиҳозлар билан қўшимча таъминланди.
Шу билан бирга, қўмита томонидан ҳудудий тузилмаларга 6 та контейнер типидаги ветеринария участкаси биноси ва транспорт воситалари 1 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилди ҳамда сунъий қочириш ишлари учун қўшимча жами 612.0 млн.сўмлик 80 дона Дъюар идиши ва 88 дона микроскоплар билан таъминланди.
Баҳорги тадбирларни оммавий равишда ўтказиш учун махсус эмлаш гуруҳлари ташкил этилиб, унга 5000 га яқин соҳа мутахассис ва ходимлар бириктирилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эмлаш гуруҳи томонидан чорва молларнинг 22,5 млн боши ва паррандаларнинг 3,5 млн бошида ўта хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ва диагностик текшириш ишлари олиб борилди.Шу билан бирга, 10,0 млн бошдан ортиқ моллар эктопазитларга қарши профилатик ишлов берилиб, чорва моллари сақланадиган бино ва иншоатларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди.
Ҳудудларда чорва ҳайвонларни парваришлаш, наслни яхшилаш ва улар орасида касалликларни келиб чиқишининг олдини олишда “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизимини ташкил этиш ва эпизоотияга қарши профилактик тадбирлар бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари учун 12 минг дона рангли плакатлар, 300 мингта варақалар жойларга етказиб берилди ҳамда телевидения ва радиода 150 марта чиқиш қилиниб, матбуотда 85 та мақолалар чоп этилди
Профилактик тадбирлар натижасига кўра жорий йилнинг ўтган даврида ҳайвонлар орасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиниб, эпизоотик барқарорликка эришилди.
Бундан ташқари чорва ҳайвонларни парваришлаш, наслни яхшилаш ва улар орасида касалликларни келиб чиқишининг олдини олиш тадбирларни ўтказиш, шунингдек, Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти ва Корея Республикасининг KOPIA маркази билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларидаги қорамолларни озиқлантиришда Корея (TMR) технологиясини қўллаш бўйича “Ёш қорамолларни ўстириш, озиқлантириш, бўрдоқилаш ва озуқа тайёрлаш технологиясини жорий қилиш” ва “Намунали чорвадор қишлоқлар ташкил этиш” лойиҳаси асосида Республиканинг 600 та хонадонларига 2 минг бошдан ортиқ ёш қорамоллар олиб берилган ҳолда ўтказилди. Натижада, чорва моллари ушбу технология асосида озиқлантирилганда озуқа 30 фоизгача иқтисод қилиниб, маҳсулдорлик
20 фоизгача оширилишига эришилди.Бугунги кунда, ушбу тажриба 250 та хонадонларда давом эттирилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш
бўйича.
Тошкент шаҳар деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолияти ва дўконларда сотилаётган маҳсулотлар ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Марказий бозорларда радиоузеллар орқали харидорларга сотаётган ва сотиб олинаётган маҳсулотларни сифат ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатлари ҳамда яроқлилик муддатига алоҳида эътибор қаратишлари, ветеринария-санитария экспертизаси кўригидан ўтказилмаган маҳсулотларни сотувга чиқармаслик ва сотиб олмаслик мавзусида доимий эшиттиришлар ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳар деҳқон бозорларига 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик махсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилиб, шундан 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.
Давлат ветеринария хизмати ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди.
Давлат ветеринария хизмати томонида жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд. сўмлик пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилди.