Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳридаги қурилиш ишларини танқид қилди

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳридаги қурилиш ишларини танқид қилди

Пресс-служба Тошкент вилояти ҳокимлиги

Хабарингиз бор, Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлар атрофини обод этиш, мавжуд камчиликларни бартараф қилишга қаратилган амалий ишларда олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтихор” маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнларини кузатди. Президентнинг ушбу ҳудудга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси қониқарсиз таъминланаётганлиги учун масъуллар ишини танқид қилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда замонавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган маҳалла идорасининг қурилиши юзасидан мутасаддиларга тавсия ва топшириқлар берди.


Report Page