Давомли ёғингарчилик, совуқ ҳаво эрта гуллайдиган мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин — бундай салбий таъсирнинг олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш учун нима қилиш керак?

Давомли ёғингарчилик, совуқ ҳаво эрта гуллайдиган мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин — бундай салбий таъсирнинг олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш учун нима қилиш керак?

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Зафар Ортиқов мавзу юзасидан маълумот берди:

https://t.me/aokamediakontent

“Гидрометеорология” хизмати маркази маълумотларига кўра, сўнгги кунларда кузатилаётган давомли ёғингарчиликлар билан бирга жорий йилнинг 17-20 март кунлари республиканинг барча минтақалари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолий ва чўл ҳудудларига совуқ ҳаво ҳарорати (-2-6 даражадан -7-10 даражагача) бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ушбу ҳолатда қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири ва уларга қўлланиладиган илмий асосланган агротехник тадбирлар қуйидагилардан иборат.

✔️ Мевали боғлар ва узумзорлар бўйича:

Эрта гуллайдиган мевали – бодом, ўрик дарахтларига зарар етказади, баъзан, шафтоли, олхўри, олча, гилос, ёнғоқни ва кеч гуллайдиган дарахтлардан нок ва олмада ҳам кузатиш мумкин.

Лекин, бугунги кунда республиканинг шимолий ҳудудларида мевали боғлар марказий ҳудудларга нисбатан 15-20 кун кеч уйғонади яъни дарахтларда куртак, ғунча, гул ва тугунчалар кеч шаклланади.

Бу ўз навбатида шимолий ҳудудлардаги мевали боғларга ҳеч қандай салбий тасири бўлмайди.

Маълумот учун: олча, шафтоли ва ўрик гуллари совуққа бирмунча чидамли бўлади. Мева дарахтларининг гулларини 2-3 0С ҳароратда 5 соат давомида совуққа қолдирилганда уларнинг нобуд бўлиши қуйидагича бўлган:

Хитой хурмоси (унаби), хурмо, ёнғоқ ва дўлана – 100%, ўрик, тоғолча ва беҳи – 94-96%, олча ва олма 89-90%, олхўри – 77%, шафтоли -70% ва нок – 65 %.

Нок, олхўри, олма ва ёнғоқ гуллари қисқа муддатли – 2,2-2,8 оС, ўрик – 4 0С, шафтоли, бодом – 4,5 0С ҳароратга бардош беради.

Мевали дарахтлар гулларининг айрим қисмлари паст ҳароратга чидамлилиги турлича бўлади. Гулнинг геницейи (уруғчи ва оғизчали тугунчаси) совуққа жуда таъсирчан бўлади. Баъзан тугунчалар ҳарорат - 1 0С дан пасайганда ҳам зарарланади.

Тоғолча, нок, олма ва олхўрининг тугунчаси паст ҳароратларга бирмунча чидамли бўлади. Чангчи тугунчаларга нисбатан анча паст ҳароратга ҳам чидайди. Масалан, гул чанги, ҳатто -20 0С ҳароратда ҳам унувчанлигини сақлайди.

Об-ҳаводаги ушбу ўзгаришларнинг мевали боғ ва узумзорлар салбий таъсирини олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш лозим:

🔹 мевали боғ-токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизилади, қатор ораларига гўнг аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади. Бунинг учун боғ ва токзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уюм қўйилади.

🔹 дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектарда 100-200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмлар боғнинг шамол эсадиган томонига қўйилади ҳаво ҳарорати кузатиб борилади.

🔹 ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1 0С га тушиши билан уюмлар тутатилади. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатилади. Агар совуқ бўлмаса уюмлар ўғит сифатида фойдаланилади.

Боғ ва узумзорларда замбуруғ ва бактерия микрорганизмлари қўзғатадиган касалликларни олдини олиш учун профилактик тарзда биологик ва кимёвий препаратлар билан ишлов бериш ҳамда белгиланган агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш тавсия этилади.

✔️ Ғаллачилик бўйича: жорий йилда республика ҳудудларида 1032 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинлари парваришланмоқда. Бугунги кунда 893 минг гектарда (86%) туплаш ва 139 минг гектарда (13,5%) найчалаш фазаларида ривожланмоқда.

Жорий йилда ҳудудларда экилган буғдойнинг куз ва қиш ойларида туплаш фазасида 17-21 даражагача совуққа чидамли навлари экилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолий ҳудудларида бугунги кунда кузги буғдой туплаш фазасида ривожланаётганлиги сабабли ушбу совуқ ҳарорат ҳеч қандай салбий таъсирини кўрсатмайди.

Лекин, кузги буғдой тиним давридан кейин эрта баҳорда уйғониш даврида (+50С юқори бўлганда) жадал ривожланиб, туплаш фазаси давом этади. Ушбу даврда кутилмаган қисқа муддатли -5-60С совуқ ҳаво ҳарорати буғдой майсаларини 5-8 кунгача ўсишини сусайтириб, ривождан орқада (стресс ҳолатига тушиши) қолиши мумкин.

Бунинг учун қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

🔹 совуқ тушган ҳудудларда биринчи навбатда ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш ва шарбат усулида суғориш ишларини ташкил этиш;

🔹 ғалла майдонларида азотли минерал ўғитлар билан қўшимча меъёрда (физик ҳолда 100-150 кг/га) озиқлантириш;

🔹 макро ва микро элементлар билан бойитилган биостумлияторлар билан барг орқали суспензия усулида озиқлантириш ишларини йўлга қўйиш яхши самара беради.

✔️ Пахтачиликда: март ойининг биринчи ўн беш кунлигида кузатилган сурункали ёғингарчиликлар чигит экиладиган майдонларда эрта баҳорги агротехник тадбирлар (ер текислаш, бороналаш, мола босиш ва пушта олиш) ва чигит экиш ишларини эрта муддатларда амалга оширишни бир мунча кечиктирмоқда.

Шу боис, республикамиз ҳудудларида чигит экишга ҳали киришилмаганлиги сабабли кириб келаётган совуқ ҳаво оқимининг салбий таъсири кузатилмайди.

Хусусан, кузда шудгор қилиб қўйилган майдонларда тупроқда тирик ҳолда қишлаб, айни дамларда уйғонган зарарли ҳашаротлар ғумбаклари совуқ таъсирида нобуд бўлиб, ўсув даврида ғўзага зарарини камайтиради.

Шундан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик калстерлари ва фермер хўжаликлари ушбу кетма-кет ёғингарчилик ва совуқли кунлар ўтиши билан дарҳол, чигит экиш ишларини бошлаб юборишлари ва мавсумни қисқа муддатларда 10-12 кунда сифатли якунлаш чораларини кўриш тавсия этилади.

Бунинг учун мавсумда қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини ишчи ҳолатга келтириш ва уларни отряд усулида ишлатиш, минерал ўғитлар, ЁММ заҳирасини яратиш, уруғлик чигитни шахобчаларга чиқариш ва чигит ивитадиган ҳандакларни тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади.

Report Page