Давоми
Ишлаб чиқаришда хом ашё ва материаллар ўзгарувчан харажатлардир, чунки катта ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда кўпроқ хом ашё ва материаллар сарфланади, кичик ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда камроқ хом ашё ва материаллар сарфланади.
Сотилган маҳсулот тушумидан фоиз сифатида ҳисобланган ходимларнинг иш ҳақи, шунингдек, ўзгарувчан харажатлардир.
Бизнесда ҳар бир сотилган маҳсулот (иш, хизмат) маҳсулот бирлигидан маржинал фойда олишини таъминлаш муҳимдир. Ҳар бир маҳсулотни сотишдан олинган маржинал фойдани қўшиб, тадбиркор жами маржинал фойдани олади, бу тадбиркорнинг доимий харажатларини қоплаш ва давр фойдасини олиш имконини беради.