Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга ажратилган бир марталик ёрдам пулининг тарқатилиши юзасидан Сергели туманида юзага келган ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларга

Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга ажратилган бир марталик ёрдам пулининг тарқатилиши юзасидан Сергели туманида юзага келган ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларга

mahallavaoilainfo

Каналга уланиш | Facebook | Instagram


Ўзбекистан Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6038-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2020 йилдаги тегишли Фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.07.2020 йилдаги 346-сонли Қарорига кўра, Сергели туманидаги 1940 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, мазкур оилаларга 2.328.000.000(икки миллиард уч юз йигирма саккиз миллион) сўм пул маблағи ажратиш белгиланган. Ҳозирга қадар 1.592 та оилага жами 1.592.000(бир миллиард беш юз тўқсон икки миллион) сўм тарқатилди. Айни вақтда қолган 348 та оилага белгиланган 736.000(етти юз ўттиз олти миллион) сўм пул маблағини тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.

​Жорий йил 31 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада тасвирланган Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига ҳудуддаги янгидан қурилган кўп қаватли уйлар киритилган. Шунингдек, янгидан қурилган 7-, 8-, 9- ва 10-қурилиш участкаларида маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилмаганлиги сабабли ушбу кўп қаватли уйлар вақтинча бошқариш учун “Ҳумо” МФЙ бириктирилган.

​2020 йилнинг 31 июль куни ижтимоий тармоқларда Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг маҳалла раисининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, уларга моддий ёрдам ажратилмаганлигига эътироз билдираётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда Сергели тумани 1-сектори таркибига кирувчи “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан маҳалла худудида яшовчи жами 44 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга 1.000.000(бир миллион) сўмдан бир маротабалик моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

Жорий йилнинг 31 июль куни Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласи таркибига кирмайдиган, маҳалла мақоми берилмаган, лекин вақтинча “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган 8- ва 9-қурилиш ҳудудларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар уларга моддий ёрдам ажратилмаганлигидан норози бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинига келишган.

Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари ҳамда туман ҳокимлигининг маъсул раҳбарлари томонидан ушбу фуқароларга ҳолат юзасидан профилактик тушунтирув ишлари олиб борилган.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 август куни тахминан 150 нафар фуқаро мазкур маҳалла фуқаролар йиғини олдига тўпланиб, уларга ҳам бир маротабалик ёрдам пули берилиши бўйича мурожаат қилишган.

Сергели тумани хокимияти масъул ходимлари томонидан мазкур фуқаролар иштирокида ўтказилган суҳбат давомида уларга моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати қайтадан кўриб чиқилиши, моддий ёрдам олишни истовчи фуқаролар белгиланган тартибда туман ҳокимлигига мурожаат қилишлари тушунтирилди.

Шунингдек, Сергели тумани хокимияти биноси ёнида тўпланган бир гуруҳ фуқароларга ҳам Тошкент шаҳар ва туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари томонидан бир маротабалик ёрдам пули ажратишлишининг тартиби ва модий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати қайтадан кўриб чиқилаётганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тошкент шаҳридаги барча МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари аҳоли учун ажратилган моддий ёрдам пулларининг ўз эгаларига тўлақонли етиб боришига масъулият билан ёндошишлиги ҳамда қонунбузарликка йўл қўйган масъулларга тегишли жазо тайинланиши юзасидан яна бир бор огоҳлантирилди.


Ташкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси


Report Page