Давлатга хоинлик қилиш ва жосуслик жинояти учун жавобгарлик ва уларининг асосий фарқи қандай?

Давлатга хоинлик қилиш ва жосуслик жинояти учун жавобгарлик ва уларининг асосий фарқи қандай?

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Икки жиноят таркиби ухшаш булиб, асосий фарки жиноят содир этган шахснинг кайси давлат фукаролигига тегишлилигидадир. 

Ўзбекистон Республикаси фукароси томонидан хоинлик жинояти содир этилса, шахс ЖК 157-моддаси билан жазоланади.

Чет эл фукароси ёки фукаролиги булмаган шахс томонидан жосуслик жинояти содир этилса, шахс ЖК 160-моддага асосан жазоланади. 


Жиноят кодексининг 157-моддаси "Давлатга хоинлик қилиш"

Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят кодексининг 160-моддаси "Жосуслик"

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Саиджон Бадриддинов

Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси


Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g


Report Page