Давлат реестри базасига 136279 та географик объект номи жамланган

Давлат реестри базасига 136279 та географик объект номи жамланган

https://t.me/aoka_uz

Кадастр агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида геодезия ва картография соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Геодезия ишлари борасида.

Давлат геодезия тармоғи пунктларининг жойида сақланиб қолганлигини текшириш мақсадида Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида

1 238 та пунктларнинг холатлари текширилди.

Бундан ташқари, Республика худудида 193 та юқори аниқликдаги Сунъий йўлдош геодезия тармоқ пунктлари ўрнатилган бўлиб, шундан 50 тасида доимий ишлаб турувчи GNSS станциялари ўрнатилди.

Давлат баландлик тармоғини яратиш мақсадида

2022 йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларида 89,1 км узунликда 1-синф нивелирлаш ишлари олиб борилди ва 593 та нивелир белгиларининг координаталари аниқланди.

Картография йўналишида.

Республикамиз ҳудудидаги 143 та туманнинг 1:10 000 масштабдаги 5 531 та қишлоқ хўжалик хариталари ва Республика ҳудудининг 1:25 000 масштабдаги 4 534 та топографик хариталари рақамлаштирилди. Шундан, 597 та қишлоқ хўжалиги хариталари ва 699 та топографик хариталар янгиланди.

Шу билан бирга, Кадастр агентлигининг Картография давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан рақамли интерактив хариталар яратилиб, 1:25 000 масштабдаги рақамли топографик хариталар (16 477,6 кв.км) 264 та варақда нашр қилинди.

 

Космик ва аэросуратлардан фойдаланиш соҳасида.

Кадастр агентлиги томонидан 2022 йилда 1-ярим йиллигида 62 310 кв.км майдонда аэросуратга олиш ишлари бажарилди.

Ушбу аэросуратлар асосида 591 та ортофотопланлар яратилди.

Шу билан бирга, космик суратлардан фойдаланиб республика худудининг суғориладиган ерлари ва аҳоли пунктлари учун 1:10 000 масштабдаги 5 646 та ва тоғ, тоғолди ва чўл худудлари учун 1:25 000 масштабдаги 3 565 та, жами 9 211 та ортофотопланлар яратилди.

Топонимика соҳасида.

Кадастр агентлиги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни экспертизадан ўтказиш, географик объектларнинг номлари давлат реестрини юритиш ишларини амалга оширилмоқда.

2022 йил 1-ярим йиллигида Кадастр агентлигига 13 067 та ном экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. 

Ушбу таклифлар Кадастр агентлигигнинг Эксперт комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, 11 917 та ном бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ижобий хулосалар берилди, 1 150 та ном қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияларга қайтарилди.

Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлган 13 011 та ном белгиланган тартибда Давлат реестри базасига киритилди.

Ҳозирги кунда Давлат реестри базасида 136 279 та географик объектларнинг номлари жамланган бўлиб, шундан:

– 2 886 таси маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул) номлари;

– 125 161 таси аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳалла, кўча, майдон, хиёбон, қабристон ва зиёратгоҳ кабилар) номлари;

– 2 442 таси транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари (темир йўл станцияси, автостанция, вокзал, аэропорт, кўприк, сув омбори, қудуқ, канал, фойдали қазилма кони, насос станцияси кабилар) номлари;

– 5 790 таси табиий объектлар (дарё, кўл, сой, булоқ, тоғ, ғор, шаршара, чўл, водий, дара, адир, ариқ, ҳовуз, жарлик, қирлик, қоя, тепалик кабилар) номларини ташкил қилмоқда.


Report Page