Давлат меҳнат инспекцияси фаолияти таҳлили

Давлат меҳнат инспекцияси фаолияти таҳлили

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, мажбурий меҳнатга йўл қўймасликда ва унга тўлиқ барҳам беришда, меҳнат муносабатлари доирасида ходимлар ва иш берувчиларга маслаҳат ва услубий ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ҳамда касаба уюшмалари амалга оширади.

Бугунги кунда Республика бўйича инспекторлар сони 344 кишини ташкил этиб, 52 таси марказий аппарат ва ҳудудий инспекция бошлиқлари ҳамда ўринбосарларини, 92 нафари ҳудудларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари 200 нафари туман (шаҳар) ҳуқуқ инспекторларини ташкил этади.

Мурожаатлар: Давлат меҳнат инспекциясига 2021 йил давомида меҳнат муносабатларига оид жами 24 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 14 455 таси қаноатлантирилган, 8 784 тасига тушунтириш берилган. Шунингдек, 16 105 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 11 963 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар давомида қонунбузилиши ҳолатларни бартараф этиш мақсадида иш берувчиларга 1000 та ёзма кўрсатма ҳамда 2 169 та тақдимнома киритилиб, 11 141 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 20 млрддан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилган. Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 11 216 та ҳолатда халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим муассасаларида 7 613 та, тиббиёт муассасаларида 3 788 та, 2 912 та ҳолатда қурилиш соҳасида, 891 та ҳолатда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 1033 та ҳолатда саноат корхоналарида, 572 та ҳолатда транспорт соҳасида ва 268 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Текширишлар: 2021-йилда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 27471 та (2020-йилда – 19226 та) текшириш ва ўрганишлар ўтказилди. Текширишларнинг умумий сонидан 3054 таси ражали тартибда, 24417 таси фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ўтказилган.

Ўтказилган текширишлар ва ўрганишларда 52530 та (2020-йилда – 40081 та қонун бузилиш ҳолатлари) меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонун талаблари бузилганлиги аниқланди, қонун бузилиш ҳолатларининг энг катта улуши иш ҳақини тўламаслик бўйича – 12,31 %, меҳнат шартномаларни расмийлаштириш бўйича – 6,18 %, меҳнат таътиллар бўйича – 4,89 %, ишдан ноқонуний бўшатиш – 4,19%, бўш иш ўринларни яшириш – 10,05%, ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича – 3,52 %, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш – 15,66 %, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни йўл-йўриқдан ўтказиш бўйича – 16,0%, меҳнат шароитлари бўйича иш жойларида аттестация ўтказиш – 4,1 %, ходимларни шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалар билан таъминлаш – 5,28 %, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш, расмийлаштириш бўйича – 4,3 %, иш ва дам олиш вақтига риоя этмаслик – 1,27 % ва бошқа масалалар бўйича – 12,25 % ташкил қилди.

Тарғиботлар: Меҳнат қонунчилиги соҳасида ҳамда халқаро нормалар ва миллий қонунчилик бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 38 002та шундан, фермер хўжаликлари ва кластерларда 10 732 та, таълим муассасаларида 7 080 та соғлиқни сақлаш тизимида 2 653 та, маҳаллаларда 7 299 та, бошқа ташкилотларда ва аҳоли ўртасида 10 238 та семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказилиб унда 642 368 нафар фуқаролар иштирок этди.

Оммавий ахборт воситаларида, телеведения ва радиоканалларда 3 252 марта чиыишлар ташкиллаштирилди. Бундан ташыари, барча туман (шаҳар)лардаги аҳоли гавжум жойларда мажбурий меҳнатни олдини олиш борасида тайёрланган «Ҳар бир меҳнат ихтиёри, мажбурий меҳнатга йўқ дейиш сизнинг ҳуқуқингиздир» шиори остида 800 дан ортиқ баннерлар ўрнатилиб, 800 мингдан ортиқ флаерлар тарқатилди.

Ўқув семинарлар: Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси билан ҳамкорликда инспекторлар томонидан баённомалар расмийлаштириш, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказиш тартиби бўйича ўқув семинарлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Давлат меҳнат инспекцияси бошлиқлари учун вазирликнинг малака ошириш курсларида дастур асосида ўқув семинарлари ўтказилиб, шу билан бирга Республика бўйлаб режа асосида онлайн ўқув-семинарлар ташкил қилиниб, 215 нафар инспекторларнинг малакаси оширилди.

Легаллаштириш: 2021-йилда республикада иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилиги талабларини бўзган ҳолда аввал расмийлаштирилмаган 342 564 та (2020 йилда – 621 119 та) меҳнат шартномаларни қонуний расмилаштиришга эришилди. Шунингдек, легаллаштирилиши оқибатида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди, уларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиб, иш стажларига қўшилди.

Вакансия, квота: 2021 йил давомида 3 487 та корхонада ўрганиш ўтказилган бўлиб, 3 258 та бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) ва 1 063 та бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги ахборотни маҳаллий меҳнат органига тақдим қилмаганлиги маълум бўлган. Ўрганиш жараёнида, 2 167 та корхона томонидан 3 222 та бўш иш ўринлари яширилганлиги аниқланиб, мансабдор шахсларга нисбатан 1 574 та Ёзма кўрсатма, 101 та Тақдимнома ва 3 348 та маъмурий жарималар қўлланилди.

Мажбурий меҳнат: Пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 146 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали – 54 та, web сайт орқали – 15 та, ижтимоий тармоқ орқали – 24 та, ҳамда 35 та ёзма мурожаатлар келиб тушган. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ мониторинглар ўтказилган бўлиб, мониторинглар давомида 65 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Жумладан, 5 нафар мансабдор шахслар мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатма киритилди.

Бахтсиз ходисалар: Ўтказилган текширишлар давомида 19967 та меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилиги бузилиши аниқланган (2020-йилда – 11621 та) бўлиб, 1970 нафар айбдор шахсга жами 3340, млн.сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Шунингдек, ишлаб чиқариш билан боғлиқ 810 та булардан 54 та гуруҳий бахтсиз ҳодисалар, 558 таси оқибати оғир бахтсиз ҳолисалар ва 198 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалардир. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши жароҳатланган, улардан 238 нафари ҳалок бўлган, 632 нафарии оғир тан жароҳатини олган ва 37 нафари – енгил турдаги жароҳатлар олган бўлиб, бахтсиз ҳодисаларни текшириш натижалари бўйича 596 нафар айбдор мансабдор шахслар жами 1380,9 млн.сўм жарима қўллаш тартиби бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган ва 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу билан бирга, 2021 йил давомида корхона ва ташкилотларнинг 6573 нафар ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта таёрлаш ва малакасини оширишдан ўтказилди.

Суд тартибида киритилган даъво аризалар: Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд органларига 1 338 та даъво аризалар киритилган бўлиб, 269 таси ишга тиклаш юзасидан, 65 таси ишга қабул қилиш мажбуриятини юклаш бўйича, 931 таси иш ҳақи ва бошқа тўловларни ундириш юзасидан, 73 таси товон пулини ундириш ҳақида судларга киритилган бўлиб, даъво аризаларининг 976 таси қаноатлантирилган бўлиб, жами 7 млрддан ортиқ иш ҳақлари ва бошқа тўловлар ўндириб берилди.

Изоҳ: Мазкур маълумот Халқаро меҳнат ташкилотининг 81-сон “Саноат ва савдодаги меҳнат инспекцияси тшғрисида”ги ва 129-сон “Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги конвенциялари талабларига мувофиқ эълон қилинмоқда.

Report Page