Давлат марказида конституциявий ислоҳотларга бағишлаб давра суҳбати ўтказилди

Давлат марказида конституциявий ислоҳотларга бағишлаб давра суҳбати ўтказилди

Uzpharmagency

Жорий йилнинг 30 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган консититуциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Агентлик директорининг маслаҳатчиси Мухаббат Ибрагимова ташаббуси билан ўтказилган музкур тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор тумани адлия бўлими бошлиғи ўринбосари Нурамин Эргашев, Тошкент шаҳар Олмазор тумани адлия бўлими ходими Хумоюн Абдуллажонов “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори биринчи ўринбосари Амирхон Азимов шунингдек Давлат марказининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходим Камола Алимовалар иштирок этишди.

Тадбирда мутасаддилар мавзу юзасидан йиғилганларга батафсил маъруза ва тақдимотларни ҳавола қилди. Эълон қилинган Конституция лойиҳасига мувофиқ, ҳужжатнинг муқаддима қисми ва 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар, 6 та янги модда киритилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан сўнгги ўн йилликларда қайси мамлакатларда конституциявий ўзгаришлар амалга оширилган бўлса – шу давлатларда қонун устуворлиги таъминланганлиги, жамиятда жамоат назорати кучайганлиги, ижтимоий адолат тамойиллари самара берганлиги ҳамда бизнес субъектлари учун иқтисодий эркинлик шароитлари кафолатланганини кўриш мумкинлиги ва натижада аҳолининг манфаатлари биринчи ўринга чиққанлиги таъкидланди.

Report Page