Давлат марказида “Маънавият ва маърифат” бўйича тадбир бўлиб ўтди

Давлат марказида “Маънавият ва маърифат” бўйича тадбир бўлиб ўтди

Uzpharmagency

Жорий йилнинг 5 август санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”да фолият олиб борувчи ходимлар учун  “Маънавият ва маърифат” тадбири бўлиб ўтди.

Агентлик директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаббат Ибрагимов ва Далат марказининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходими Камола Алимовалар ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур тадбирда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани дин ишлари бўйича бош отинойиси Сулаймонова Ферузахон меҳмон сифатида таклиф этилди.

Тадбирда  “Мустақиллик-ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир” давлат дастури ва “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” давлат дастури мавзуси бўйича маърузалар тингланди.

Шунингдек учрашув давомида мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани, хусусан, ижтимоий адолатни ўрнатиш орқали халқ розилигига эришиш, мустақиллик бераётган эркинлик ва имкониятлар, бурч ва ҳуқуқ, матбуот эркинлиги ва юз бераётган воқеаларга ёндашув, она тилимиз муаммолари ҳамда иқтисодий тафаккур, солиқ маданиятини шакллантириш ва сўздан унумли фойдаланиш масалалари мавзусида мулоқот қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Report Page